Япониянинг"Toyota Motor” компанияси АҚШ, Япония ва Европадаги 369 мингга яқин автомобилни чақиртириб олмоқда, дея хабар беради"Reuters”. Сабаб – двигатель элементлари билан боғлиқ муаммолар.
Июль ойи бошида "Toyota” бутун дунё бўйлаб 185 мингга яқин автомобилни чақириб олиши ҳақида маълум қилинганди. Бунга гидрокучайтиргичли рул бошқаруви тизимида аниқланган носозликлар сабабчи бўлган.
Қайд этиб ўтамиз, "Toyota Motor” дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Мазкур автомобилсозлик концернининг 2013-2014 молиявий йили 1-чорагида олган соф фойдаси 5,698 миллиард долларни ташкил этган.