SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 01:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 26 » Тошкентнинг «Локомотив»и яна бир терма жамоа аъзоси билан шартнома имзолади
22:39
Тошкентнинг «Локомотив»и яна бир терма жамоа аъзоси билан шартнома имзолади
Шавкат Муллажонов © lokomotiv.uz
Voqea:
Трансферлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Шавкат Муллажонов Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Локомотив» расмий сайти хабар бермоқда.

Клуб расмий сайтидаги хабарда Муллажонов жамоа билан қанча муддатга шартнома имзолагани, шартнома шартлари ҳақида, шунингдек, футболчи Тошкент клубига қандай мақомда ўтгани ҳақида маълумот берилмаган. Футболчи сўнгги бир йилни Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида ўтказган эди.

27 ёшли футболчи фаолияти давомида Зарафшоннинг «Қизилқум», Тошкентнинг «Пахтакор», Олмалиқнинг «Олмалиқ», Қатарнинг «Ал-Аҳли» жамоаларида тўп сурган. 2010 йилнинг августидан бери миллий терма жамоа аъзоси ҳисобланган футболчи Осиё Кубоги-2011 финал босқичи, ЖЧ-2014 саралаш баҳслари, шунингдек, ўртоқлик учрашувлари доирасидаги 20 ўйинда майдонга тушган.

ЎзПФЛ расмий сайтининг ёзишича, жамоа шу кунгача Санжар Турсунов («Алания», Россия), Виктор Карпенко, Руслан Мелзиддинов (иккиси ҳам – «Бунёдкор»), Иван Нагаев, Салим Мустафоев (иккиси ҳам – «Динамо»), Жасур Ҳасанов («Бухоро»), Павел Смоляченко («Нефтчи»), Фарҳод Тожиев («Шўртан») каби футболчилар билан шартнома имзолаган эди. Ушбу футболчиларнинг барчаси ўз вақтида миллий терма жамоа сафида майдонга тушган.

Олий Лиганинг 2012 йилги мавсумини бронза медаллар билан якунлаган Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси 2013 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионлиги учун энг асосий номзодлардан бири сифатида қайд этилмоқда. Янги мавсум ўйинлари 2 март куни старт олади, «Локомотив» эса ўзининг илк ўйинини 4 март куни ўтказади. Шу куни «темирйўлчилар» Тошкентда «Бухоро»ни қабул қилишади.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 399 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz