Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 19 » Тошкентнинг иккита туманидан 70 млн. сўмлик ноқонуний маҳсулот топилди
18:20 Тошкентнинг иккита туманидан 70 млн. сўмлик ноқонуний маҳсулот топилди |
Тошкентнинг иккита туманидан 70 млн. сўмлик ноқонуний маҳсулот топилди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчиидоралар вакиллари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасигачек қуйишди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича,тезкор маълумотлар асосида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган хонадонлардан бири ўрнатилгантартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида ҳорижда ишлаб чиқарилган 227 хилтурдаги жами 20 минг донадан ортиқ бўлган парфюмерия товарлари ноқонуний равишда сақланаётганлигианиқланди. Фуқаро Н.Шоповаленкога тегишли бўлган ушбу товар моддий бойликларнинг умумий қиймати 20 млн. сўмниташкил қилар экан. Яна бир ҳолатда пойтахтимизнинг Чилонзортуманида жойлашган хонадонлардан бири ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда,хонадон ертўла омборида 900 донадан ортиқ бўлган 125 хил турдаги электр жихозлари ва анжомлари ноқонунийсақланаётганлиги аниқланди. Дастлабки суриштирувлар чоғида юк эгаси фуқаро У.Мусажонов ҳорижда ишлабчиқарилган, дастлабки маълумотларга кўра умумий қиймати 50 млн. сўм бўлган ушбу товарларга божхонарасмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам хужжатларни тақдим қила олмади. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатларидавом эттирилмоқда. Рақамларга мурожаат қилсак, жорий йилнингўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларвакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 17 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қиймати салкам 126 млрд.сўмлик товар моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 697 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|