Главная » 2013»Avgust»28 » Тошкентга янги автобусларнинг навбатдаги партияси келтирилди
23:11
Тошкентга янги автобусларнинг навбатдаги партияси келтирилди
27 август куни Тошкент шаҳрига яна 13 дона "Mercedes-Benz Conecto Low Floor" русумли автобуслар олиб келинди.
Ушбу янги транспорт воситалари Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 майдаги ""Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобуслари паркини янада янгилаш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори ҳамда Тошшаҳартрансхизмат Уюшмаси ва Германиянинг "EvoBus GmbH" ўртасида тузилган 100 дона шаҳар автобуслари ва унинг эҳтиёт қисмларини ҳарид қилиш хақидаги олди-сотди шартномасига мувофиқ харид қилинди.
Шундай қилиб ҳозирга қадар Тошкентга келтирилган янги автобусларнинг сони 30 тага етди. Ушбу янги транспорт воситалари байрам арафасида пойтахтимиз кўчаларида йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Яна 70 дона автобусларни жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида олиб келиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, август ойининг 13 санасида пойтахтимизга янги автобусларнинг дастлабки партияси келтирилган эди.