Главная » 2013»May»12 » Тошкентга 100та “Mercedez-Benz” автобуслари олиб келинади
06:40
Тошкентга 100та “Mercedez-Benz” автобуслари олиб келинади
Вазирлар Маҳкамаси 3 май куни Тошкент шаҳри йўловчи автобуслар паркини янгилаш бўйича чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида қарорни имзолади, деб ёзади kun.uz сайти.
"Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси Германиянинг EvoBus GmbH компанияси билан 2013 йилда 100 дона Mercedez-Benz Conecto Low Floor автобусларини, улар учун эҳтиёт қисмлар ва диагностика қурилмаларини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Умумий қиймати 14 миллион еврога тенг бўлган шартнома Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Дастлабки 30 автобус 1 сентябрь куни Ўзбекистонга етиб келади, октябрда эса яна 20таси олиб келинади. Автобусларнинг қолган ярми ноябрда етиб келади.
"Тошшаҳарстрансхизмат” уюшмасига кирувчи 10та автобус саройи жорий йилда Самарқанд автозаводида ишлаб чиқарилган жами 65та "Isuzu” автобусларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган. Ҳозирги кунда шартнома бўйича 28та автобус етказиб берилган ва улар шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ўтган йили ҳам 100та Mercedez-Benz Conecto Low Floor автобусларии сотиб олган эди.