Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 28 » Тошкентдаги учта боғ реконструкция қилинади
07:22 Тошкентдаги учта боғ реконструкция қилинади |
Бу йил Тошкент шаҳридаги учта истироҳат боғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.Булар Мирзо-Улуғбек туманидаги Зафар Диёр, «Янги Сергели» ва Сергели туманидаги яна бир маданият ва истироҳат боғларидир. «Народное слово» газетасининг хабар беришича мазкур реконструкция ишлари боғларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва 2011-2015 йилларда улар фаолиятини янада такомиллаштириш дастури доирасида амалга оширилади. Бундан ташқари май ойига бориб курантнинг орқа томонидаги боғда "яшил худуд” очилади. Ҳозирда бу ерда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шаҳардаги тўртта энг катта боғлар худудларида эса ёз ойларида енгил конструкцияли амфитеатрларни ташкил этиш кўзда тутилган. Ғафур Ғулом, Мирзо Улуғбек, Бобур номидаги маданият ва истирохат боғлари шунингдек Ўзбекистон миллий боғида болажонлар учун театр томошалари уюштирилади, ота-оналар эса бу вақтда боғни ҳотиржам сайр қилишлари мумкин бўлади. Республика қўғирчоқ, ёш томошабинлар ва Ёшлар театрлари жамоалари болаларнинг вақтини мазмунли ўтказиш учун бор маҳоратларини ишга солишади. Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида жами тўққизта маданият ва истироҳат боғи мавжуд бўлиб, янги мавсум 21 мартдан бошланган.
Суратда - Зафар Диёр номидаги боғ
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 816 |
| Рейтинг: 5.0/7 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|