Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 24 » Тошкентдаги тўйлар сони бир йилда 705тага кўпайди
14:27 Тошкентдаги тўйлар сони бир йилда 705тага кўпайди |
2012 йилда Тошкентда 19 минг 143та тўй маросими бўлиб ўтди. Тошкент шаҳар адлия бошқармаси нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими бошлиғи Светлана Жўраевнинг сўзларига кўра, бу 2011 йилги кўрсаткичдан 705тага кўпроқ. Бу ҳақда, “Халқ сўзи” газетасига асосланиб, 12news.uz хабар бермоқда.
Жўраеванинг фикрича, тўйларнинг сони кўпаяётгани аҳоли фаровонлиги ўсиб бораётгани ва ижобий ижтимоий тенденциялардан дарак беради. Унинг сўзларига кўра, 1991 йилдан кейин никоҳдан ўтаётганларнинг ёши сезиларли катталашган.
«Йигитлар ўртача 24-25 ёшда оила қуришмоқда, қизлар эса 20-22 ёшда турмушга чиқишмоқда. Бу, никоҳ иттифоқига ёшларнинг ҳам, уларнинг ота-оналарининг муносабати жиддийлашганидан дарак беради», – деди Светлана Жўраева.
Жўраевнинг айтишича, бугун ёшлар оила қуришдан аввал муносиб касб эгаллашга, иш топиш ёки ўз ишини бошлашга ҳаракат қилмоқда. «Бу эса, ўз навбатида, бўлажак оиланинг фаровонлигини, баркамол ривожланган болаларнинг тарбия топишига имкон беради», – дея қўшимча қилди адлия бошқармаси вакиласи.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 767 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|