Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 14 » Тошкентдаги шахобча метан гази нархини кўтариб олди
13:44 Тошкентдаги шахобча метан гази нархини кўтариб олди |
12news.uz сайти фойдаланувчиларидан бири Равшан Алиев исмли шахс Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси томондаги автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчасида метан гази нарҳи асоссиз равишда ошириб олингани ҳақида хабар берган. Истемолчи Алиев ушбу шаҳобча ходимларига метан гази республика бўйлаб 880 сўмдан сотилаётгани ҳолда, нима учун уларда 950 сўмдан сотилаётгани ёки мижозларга газнинг нархи ошгани ҳақдаги хужжат нега тақдим этилмаслиги, каби саволлар билан мурожаат қилган. Бироқ унинг саволлари жавобсиз қолдирилиган. "Нега тегишли идоралар буни назорат қилмайди? Ҳар кубометрдан олиб қолинаётган ушбу 70 сўм қаерга кетяпти?», — дейди фойдаланувчи. Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб, метан газиининг нархи 1,3 мартага ошиб, 880 сўм қилиб белгиланган. Маълумотларга кўра, айни вақтда рўйхатга олинган автомобилларнинг 15% метан газида ҳаракатланади (тахминан 3 млн дона), деб ёзади ушбу сайт. Manba: darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 718 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|