Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 17 » Тошкентда Жаксон халқаро турнири якунига етди
14:38 Тошкентда Жаксон халқаро турнири якунига етди |
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича Ўзбекистон Республикасидахизмат кўрсатган мураббий Сидней Жаксон хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир якунланди. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпияқўмитаси ҳамда мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан ташкил этилган бу йилги мусобақада ҳамюртларимизбилан бирга ўнга яқин мамлакатдан қарийб икки юз нафар чарм қўлқоп устаси ўн вазн тоифасида ринггачиқди. Турнирнинг энг кескин ва муросасиз жанги 91 килограммвазн тоифасидаги боксчилар – икки карра жаҳон чемпиони ва Лондон олимпиадаси совриндори Аббос Атоев ваЖазоир чемпиони Шуайб Балудинат ўртасида бўлди. Финал учрашувида ҳам ўз маҳоратини намойиш этган ўзбекбоксчиси халқаро турнир ғолиби бўлди. С.Жаксон хотирасигабағишланган халқаро турнирда ўзбек бокс мактаби тарбияланувчилари – ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони АкмалҚосимов, Осиё чемпионати совриндори Улуғбек Мубинов, истеъдодли ёш спортчилардан Нодирбек Мирзаҳмедов,Васлиддин Низомиддинов, Миразиз Мирзахалилов, Рустам Бегиев, Элнур Абдураимов, Достонбек Турдиев ваБотирали Мамажонов ҳам олтин медални қўлга киритди. Халқаро турнирда қатнашган боксчиларимиз яна олти кумуш ва йигирмата бронза медални қўлга киритди.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 555 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|