Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 28 » Тошкентда уй ижараси нархи канча
19:23 Тошкентда уй ижараси нархи канча |
«Ижара уйда яшайман, аммо…» Ижарага олувчи ва берувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Уй ёки офисларни ижарага бериш ва олиш ҳозирги кунда одатий ҳолатга айланган. Бу борадаги қонунларимиз ҳам кундан‑кунга такомиллашиб бормоқда. Шу билан бирга ижарага берувчи ва ижарачилар муносабатларини ҳам шартнома асосида расмийлаштириш йўлга қўйилган. Ўзаро шартнома тузиш ва унинг асосида иш олиб бориш ҳар икки тарафнинг ҳуқуқларини қонун доирасида ҳимоялайди. ИЖАРАГА БЕРИШ Ҳар бир фуқаро ўз шахсий мулки бўлган турар жойни шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижара шартномаси асосида бериши мумкин. Юридик шахс турар-жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин. Турар-жой ижараси шартномаси ёзма шаклда тузилиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олиниши (рўйхатдан ўтказилиши) лозим. (ЎзР УЖК 86-модда) Фуқарога турар-жойни ижарага бериш ҳақи тарафлар келишувига биноан шартномада белгиланади. Шартномада турар-жойни ижарага бериш тартиби, муддатлар, шартлари ва ижара ҳақи миқдори, тўлаш муддатлари, ижара мулкини эгасига қайтариш тартиби, ижарачи тарафидан турар- жойга қараш, таъмирлаш ҳамда тарафларнинг жавобгарлиги ҳақида маълумотлар киритилади. Турар-жой ижараси шартномасига тарафларнинг келишуви бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. (ЎзР УЖК 86-модда). НАРХНИ КИМ БЕЛГИЛАЙДИ? Ўзбекистон Республикаси Уй-Жой Кодексининг 90- моддасига кўра, турар-жой ижара ҳақини тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари турар-жой ижараси шартномасида белгилаб қўйилади. Ҳар бир мулкдор кўчмас мулк бозорини ўрганиб чиқиб, ўз уй-жойининг ҳолати ва яна бир қатор жиҳатларини эътиборга олган ҳолда нарх белгилайди. Турар-жой ижара ҳақининг миқдори тарафларнинг келишувига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиши мумкин. Масалан, нарх-наво ўзгарганда, ижара пули нархи ҳам кўтарилиши ёки тушиши мумкин. Ижарага олишдан аввал… Ижарага олишдан аввал қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарур: Уй ҳужжатлари (уй ҳақиқатан ҳам ижарага берувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар). Шунингдек, ижарага қўйилган уйда мулкдордан бошқа кимлар руйхатда эканлиги (17 форма) ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига ҳам эгасиз. Бошқа мулкдорларнинг ҳам розилиги олиниши лозим. Ижарага берилаётган уйда учинчи шахсларнинг даъвоси йўқлигини аниқлаш ва мол-мулк хатланмаганлигига ҳам амин бўлиш лозим. Бу чора-тадбирлар ижарага олувчини алданиб қолишдан муҳофазалаш учун амалга оширилади. ТУРАР-ЖОЙ ИЖАРАСИ ШАРТНОМАСИ Турар-жойни ижарага олиш ва ижарага бериш µақи тарафлар келишувига биноан шартномада белгиланади. Турар-жойни ижарага бериш тартиби ва унинг қиймати; турар-жой ижарасининг муддатлари; турар-жойни ижарага бериш шартлари ва ижара ҳақи миқдори, уни тўлаш муддатлари; ижарага берилаётган турар- жойнинг, муҳандислик қурилмаларининг µолати тўғрисидаги маълумотлар; шартнома муддати ўтиши билан турар-жойни қайтариш тартиби; ижарага берилган турар- жойга қараш, хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш бўйича тарафларнинг мажбуриятлари; турар-жойни ижарага бериш ёки иккиламчи ижарага бериш имкониятлари, шартлари ва тартиби; тарафларнинг жавобгарлиги. Турар-жой ижараси шартномасига тарафларнинг келишуви бўйича қонун µужжатларига мувофиқ бошқа шартлар µам киритилиши мумкин (ЎзР УЖК 86-модда). Ижарага берувчи шартномага ижарада турувчиларнинг паспорт нусхаларини илова қилиши тавсия этилади. Шу билан бирга, ҳовли, кўп қаватли уйлар, дўкон ва офисларни ижарага олиш ва бериш учун лицензияга эга бўлган Риэлторлик фаолиятини олиб борувчи фирмаларга мурожаат этиш ҳам мумкин. Лицензияга эга бўлган риэлторлик фирмаси ижарага қўйилган уйга ижарачи қидириш, топиш ва ижара шартномаси тузиш каби расмиятчиликларни ўз бўйнига олади. Бунинг учун риэлтор биринчи ижара нархининг 50 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олади. Аммо, сиз билан ишламоқчи бўлган риэлторлик фирмасининг лецензия ва малака сертификатини кўрсатишни талаб қилишни унутманг. Аҳамият беринг! Шартномада қуйидаги ҳолатларга аҳамият берилиши лозим: шартнома муддати; ижара ҳақи, уни тўлаш муддати; коммунал хизматлар, электр қуввати ва телефон сўзлашмалари тўлови; турар-жойдаги мол- мулкнинг ҳолати; табиий эскириш ҳолатлари. Ижарага олувчи ижарага берувчидан шартнома тузишдан аввал "паспорт столи” маълумотнома (справка ф. 17) сини талаб қилишга ҳақли. Шартнома тагида барча вояга етган мулкдорларнинг имзоси бўлиши шарт. Ижара ҳақи тўланганда, ижарага берувчидан ижара пулини олганлиги ҳақида тилхат олиш мумкин. Кўп ҳолатларда, шартномага ижара ҳақи миқдори (давлат валютасида) ёзилиб, имзо қўйилади. ТИЛХАТ Ижара ҳақи ижарага олувчи тарафидан қайси муддат (аниқ кун, ой ва йили) учун тўланганлиги, ижарага берувчи эса ўз навбатида бу пулни шу муддат учун олганлиги қайд қилади. Тилхат - ҳар икки тарафни ҳам алданиб қолишдан ёки турли тушунмовчиликлар келиб чиқишидан муҳофаза қилади. Ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаса… Агар турар-жойнинг ижара µақи шартномада белгиланган муддат ўтганидан сўнг кетма-кет икки мартадан ортиқ тўланмаса, ижара шартномаси суд тартибида бекор қилиниши мумкин (ЎзР УЖК 93-модда). Мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ миқдори шартномада белгиланган муддатларда, бироқ бир йилда кўпи билан бир марта тарафларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин. Қонун ҳужжатларида мулк ижарасининг айрим турлари учун, шунингдек, айрим мол-мулк турларининг ижараси учун µақ миқдорини қайта кўриб чиқишнинг бошқача энг кам муддатлари назарда тутилиши мумкин (ЎзР ФК 544-модда). МОЛ-МУЛК ТАЪМИРИ Қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни ўз µисобидан капитал таъмирлаши керак. Ижарага олувчи шартномада белгиланган ёки шошилинч зарурат тақозо этаётган капитал таъмирлашни амалга ошириб, таъмирлаш қийматини эса ижарага берувчидан ундириб олиши ёхуд мол-мулкдан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ҳисобига ўтказиб юбориши ёки µақни тегишлича камайтиришни талаб қилиши мумкин (ЎзР ФК 547-модда). СОЛИҚ ТЎЛАШ КЕРАКМИ? Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига кўра, мулкни ижарага бериш - қўшимча даромад турига киради. Фуқаро бу даромадидан даромад солији тўлайди. Унинг миқдори йиллик ижара нархининг 10 фоизидан 22 фоизигача бўлиши мумкин. Даромад солијини тўлаш учун фуқаро туман Солиқ инспекциясига мурожаат қилиши даркор. «РУЙХАТДАН ЎТКАЗИШИМ ШАРТМИ?» Мулкдор ижарага олувчини ижарага берилган манзилга руйхатдан ўтказиши шарт. Бунинг учун белгиланган формада ариза ёзиб, уй ҳужжатларининг нусхаси, ижарага берувчи ва ижарага олувчининг паспорти билан туман паспорт столига мурожаат қилиши, шунингдек, энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида Давлат божи тўлаши лозим. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўјрисидаги Кодексининг 223-моддасига кўра, паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг паспортсиз ёки µақиқий бўлмаган паспорт билан ёхуд вақтинча ёки доимий пропискасиз яшашига йўл қўйилса, худди шунингдек фуқаролар ўз турар- жойларида паспортсиз, вақтинча ёки доимий пропискасиз шахслар яшаб туришига йўл қўйишса, энг кам иш µақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади. Алоҳида: Пойтахт уйларида ижарага олиш нархи уйнинг неча хоналиги, қавати, жойлашган µудуди, умумий ҳолати ва жиµозланганига қараб ўзгаради. 1 хонали хонадонларнинг бир ойлик ижара баµоси 100.000 сўмдан – 1.000.000 сўмга қадар. 2 хонали хонадонларнинг бир ойлик ижара баµоси – 250.000 сўмдан – 1.600.000 сўмга қадар. 3 хонали хонадонларнинг бир ойлик ижара баµоси – 350.000 сўмдан – 4.000.000 сўмга қадар. Ҳовлини ижарага олиш нархи 500 000 сўмдан – 3.000.000 сўмга қадар. Мақола риэлтор Анвар Кузибаев тавсиялари асосида тайёрланди. Ширин АКБАРОВА
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 1556 |
| Рейтинг: 5.0/11 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|