Фестивалда сараланган ҳужжатли фильмлар Миланда ўтказиладиган Жаҳон “Sport movies & TV” фестивалиданамойиш этилади. Жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистонспорт киноси ва телевидениеси федерацияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,«Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси каби ташкилотлар ҳамкорлигида “Спорт кино вателевидениеда” VIII халқаро саралаш фестивали ўтказилади.
Пойтахтимизда ушбухалқаро тадбирнинг ташкилий масалаларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида фестивалда юртимиз кинова телевидение ижодкорларининг, айниқса, ёш истеъдод эгаларининг иштирокини таъминлаш ҳақида сўзборди. 2005 йилдан буён ўтказиб келинаётган анъанавийфестивалда сараланган юртимиз ва хорижлик кино-телевидение ижодкорларининг кўплаб ҳужжатли фильмлари ҳарйили Миланда ўтказиладиган Жаҳон “Sport movies & TV” фестивалида намойиш этилади. Пойтахтимизда ўтадиган халқаро саралаш фестивалига Германия, Франция, Португалия, Беларусь,Латвия, Эрон каби ўнга яқин давлат ижодкорлари томонидан суратга олинган йигирмадан зиёд фильм тақдимэтилган. Фестивалда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телеканали, «Ўзбектелефильм» давлатунитар корхонаси, нодавлат телеканал ва киностудияларнинг юртимиз спорти ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатлифильмлари, телевизион очерк, ижтимоий ролик ва репортажлари намойиш этилади.