Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 1 » Тошкентда Сеул боғи қурилиши бошланди
23:53 Тошкентда Сеул боғи қурилиши бошланди |
Тошкентдаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида "Сеул боғи”нинг қурилиш ишлари бошлаб юборилди. 1932 йилда очилган генерал-губернатор Кауфманга қарашли отхона худуди ўрнида барпо этилган "Бобур” боғининг майдони 17,5 гектрар бўлиб, шундан 7 гектарини яшил майсазор ташкил этади. Давлатимиз раҳбарининг 2010 йилда Жанубий Кореяга давлат ташрифи чоғида Сеул ва Тошкент шаҳарлари маъмуриятлари томонидан пойтахтимизда "Сеул боғини” барпо этиш бўйича битим имзоланган эди, деб хабар беради 12news.uz. Ҳозирда Тошкент шаҳрида япон боғи мавжуд бўлиб, у 2001 йилда Япония элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташабуси билан "Ўзэкспомарказ” савдо-кўргазма мажмуаси худудида ташкил этилган. Ушбу маскан қурилишида Япония томонидан «Мицуи&Ко», «Шимидзу» ҳамда "Жайка” халқаро ҳамкорлик агентликлари иштирок этган.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 575 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|