Тошкентда пенчак силат бўйича очиқ чемпионат бошланди
Пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш мажмуасида болалар, ўсмирлар,хотин-қизлар ва катталар ўртасида пенчак силат бўйича “Ўзбекистон опен – 2013” халқаро турнири бошланди. Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жангсанъатларини ривожлантириш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Болалар спортини ривожлантиришжамғармаси ва Пенчак силат федерацияси томонидан илк маротаба ўтказилаётган ушбу мусобақада ҳамюртларимизбилан бирга Малайзия, Сингапур, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон спортчилари иштирокэтмоқда. Ўзбекистон спортчилари 2009 йили Таиланддаўтказилган жанговар яккакурашлар бўйича I Осиё ўйинлари ва Вьетнамдаги Ёпиқ иншоотлардаги III Осиёўйинларида пенчак силат бўйича жами тўртта бронза медални қўлга киритган. 2010 йили Индонезияда ўтган жаҳончемпионатида ўзбек қизлари – Шаҳноза Раҳматуллаева ҳамда Шаҳноза Хўжаниёзова шоҳсупанинг учинчипоғонасига кўтарилган. Украинада ўтказилган жаҳон кубогида эса Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобидаиккинчи ўринни эгаллаган. “Жар” спорт-соғломлаштиришмажмуасида бошланган “Ўзбекистон опен – 2013” халқаро турнирида 300 нафарга яқин спортчи пенчак силатнингикки йўналиши – комплекс машқ бажариш ва яккама-якка беллашув бўйича ўзаро куч синашмоқда.