SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.12.2024, 08:55
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 9 » Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда
12:16
Тошкентда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда
"Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўсмирлар ва қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича IV жаҳон чемпионати бошланди. Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF), Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Оғир атлетика федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақа дунё атлетлари учун 2014 йилнинг 16-28 август кунлари Хитойда ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган II Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган дастлабки ва энг асосий мусобақадир. Унда ўсмирлар 25, қизлар эса 22 олимпия лицензияси учун кураш олиб боради, деб хабар беради ЎзА.

Ушбу жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишга Ўзбекистондан ташқари Россия, Польша ва Таиланд каби давлатлар ҳам даъвогарлик қилган эди. Халқаро оғир атлетика федерацияси Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов раҳнамолигида Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган оғир атлетикани ривожлантиришга доимий эътибор қаратилаётганини, мамлакатимизнинг нуфузли спорт анжуманларини юқори савияда ўтказиш борасидаги бой тажрибаси ва имкониятларини инобатга олиб, мазкур жаҳон чемпионатини Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди.

...8 апрель куни пойтахтимизда оғир атлетика бўйича IV жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлди. Байрамона безатилган "Ўзбекистон” спорт мажмуаси меҳмонлар, спортчилар ва мухлислар билан гавжум.

Чорлов садолари остида майдонга жаҳон чемпионати иштирокчилари – етмишга яқин мамлакат терма жамоалари кириб келади.

– Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонда кўплаб соҳалар сингари спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмуни ва самараларидан яхши хабардор, – дейди Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Томаш Аян. – Мамлакатингизда ҳар қандай йирик мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун етарли шарт-шароит яратилгани боис бу галги жаҳон чемпионати ҳам муваффақиятли ўтишига аминмиз. Шу жиҳатларни инобатга олиб, Халқаро оғир атлетика федерацияси 2017 йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди.

Ўзбекистон оғир атлетика мактабининг мавқеи тобора юксалиб бормоқда. Мамлакатимизда сўнгги саккиз йилда ушбу спорт тури бўйича олти йирик тадбир – уч мартадан Осиё чемпионати ва кубоги мусобақалари юқори савияда ташкил этилди. 2010 йили Тошкент шаҳрида ўтган қитъа биринчилиги ёш атлетлар учун Сингапур мезбонлик қилган I ўсмирлар Олимпиадасига саралаш мусобақаси вазифасини ўтади.

Оғир атлетикачиларимиз халқаро мусобақаларда ҳам юқори натижаларни қайд этмоқда. 2011 йили Францияда ўтган жаҳон чемпионатида 20 ёшли Руслан Нуриддинов ўзбек полвонлари ўртасида илк маротаба жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 2012 йил Лондонда ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида Руслан Нуриддинов тўртинчи, Иван Ефремов эса бешинчи ўринни эгаллади. Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпиони Мария Сисоева оғир атлетикачи қизларимиз орасидан биринчи бўлиб Олимпия ўйинларида қатнашди.

Бугун мамлакатимизнинг спорт жамоатчилиги, спортчилар, мураббий ва мутахассислар 2016 йил Бразилияда бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўрмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлашга оид қарори бунда дастуриламал бўлмоқда.

Тошкент шаҳрида бошланган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишдан кўзланган мақсад ёш атлетларимизни 2016 йилги ёзги Олимпиадага босқичма-босқич тайёрлашдан иборат. Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон ўсмирлар ва қизлар терма жамоаларига йигирмага яқин иқтидорли спортчиларимиз жалб этилган.

Мусобақанинг очилиш маросимида катта концерт дастури намойиш этилди.
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 758 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz