Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 11 » Тошкентда нуқсонли болалар учун янги марказ очилди
15:41 Тошкентда нуқсонли болалар учун янги марказ очилди |
Марказ алоҳида эҳтиёжли болалардаги хотира, мантиқий фикрлашни кучайтиришга хизматқилувчи ранг-баранг дидактик материаллар, услубий қўлланмалар ва махсус ўйинчоқлар билантаъминланган. Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълимивазирлиги ҳамда Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республикаўқув-методик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган “Таълим ҳамма учун” маслаҳат марказининг очилиши бўлибўтди. «Таълим ҳамма учун» маслаҳат марказини ташкилэтишдан асосий мақсад жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ҳаётга мослаштириш,уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, билим олишга бўлган иштиёқини кучайтиришдатарбиячи, психолог ва ота-оналарга яқиндан кўмаклашишдан иборат. Махсус мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари учун ўтиладиган коррекцион машғулотлар,ихтисослашган методикаларни қўллаш билан боғлиқ долзарб масалаларни ўрганиш, шу йўналишда мақсадликомплекс дастурларни ишлаб чиқиш, махсус мактабгача таълим бўйича педагог-мутахассисларга услубий-амалийкўмак кўрсатиш ушбу марказ фаолиятининг асосий вазифалардан биридир.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 733 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|