Главная » 2013 » Avgust » 4 » Тошкентда мустақиллик байрами арафасида туманларнинг тақдимоти бўлиб ўтмоқда
01:10
Тошкентда мустақиллик байрами арафасида туманларнинг тақдимоти бўлиб ўтмоқда
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Чилонзор ва Миробод туманларидаги маҳаллалар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, оқсоқоллар, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар таклиф этилди.
Бўлиб ўтган тадбирда Чилонзор ва Миробод туманлари маҳаллалари фаолиятига оид кўргазма ташкил этилди ва санъат усталари, ёш ижрочилар иштирокида катта концерт намойиш этилди.