Тошкентда тиркамали «Камаз» юк автомобили ва Nexia ўқув-машқ автомобили иштирокида йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда 3 октябрь, жума куни Podrobno.uz хабар бермоқда. Хабар беришларича, Nexia машқ машинасини икки малласоч қиз бошқариб бораётган бўлиб ва, ишончсиз тахминлардан бирига кўра, ЙТҲга айнан қизларнинг кузга хос кийинмаганликлари сабаб бўлди. Ишонарли тахминлардан бирига кўра ҳам барибир Nexia айбдор – бурилиш жойида у узун «Камаз»ни ўтказиб юбориши керак бўлгани ҳолда, буни қилмаган ва кичик тўқшанувни содир этган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган, иштирокчилар енгил шок ҳолатини бошдан кечиришган холос.