Главная » 2013»May»7 » Тошкентда квартиралар нархлари тушиб кетди
01:17
Тошкентда квартиралар нархлари тушиб кетди
«Sion Research» ахборот-таҳлилий маркази маълумотларига қараганда, кўп қаватли бинолардаги турар-жойлар баҳосининг пасайишига беш ва ундан ортиқ хонали квартираларнинг нархлари тушиб кетгани сабаб бўлган.
Шундай қилиб, ўтган ойда квартираларнинг ўртача нархи жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 1,5 фоизга пасайди.
2013 йилнинг март ойи ҳолатига кўра, умумий майдони 41-50 метр квадрат ва 61-70 метр квадрат бўлган уйларга талаб катта бўлган. Ўз навбатида, умумий майдони 20 метр квадратгача, шунингдек, 121 метр квадратдан юқори бўлган квартираларга талаб пасайиб кетган.
Шунингдек, пойтахт уй бозорларида элит квартираларга бўлган талаб ҳам пасайгани изоҳланмоқда.