SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:49
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 20
Mexmonlar: 20
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Тошкентда кандай килиб иш топиш мумкин
00:22
Тошкентда кандай килиб иш топиш мумкин
Вақтинча ишсиз ёки ўқишни битирган айрим ёшлар ишга қандай жойлашиш, қаердан иш қидириш ҳақида етрали маълумотга эга эмаслар ёки иш сўраб мурожаат қилишга тортинадилар. Лекин ҳаракат қилмагунча баракатдан умид қилиш мантиқсиз. Биз ушбу мавзу юзасидан Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармасига мурожаат этдик. Ўйламизки қуйидаги маълумотлар иш топишда ас қотади. Саволларга Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бош мутахассиси Муаззам Маҳмудова жавоб беради. — Меҳнат биржаси асосан қайси ташкилотлар билан ишлайди? —Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига туман ҳудудидаги фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар томонидан "бўш иш ўринлари” тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда тақдим этилади. "Аҳолини иш билан таъминлаш қонуни”нинг 18-моддасида корхоналар ўзидаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш тартиби белгилаб қўйилган. Йирик ва кичик хусусий корхоналар томонидан ҳам ўз хоҳишига кўра, ишчи-ходимларга эҳтиёж бўлганда банлик марказларига мурожаат этишади. — Баъзида мухлисларимиз меҳнат биржасида энг кам ойлик маош тўланадиган ишлар таклиф қилишади дейишади. — Бу асоссиз гап. Ойлик маоши бир миллион сўмдан ошадиган иш ўринлари ҳам бор. Албатта кам иш ҳақи тўланадиган иш жойлари ҳам йўқ эмас, чунки мурожаат этган фуқаронинг мутахассислиги ва маълумотига қараб иш тавсия этилади. — Асосан қайси соҳа вакиллари иш сўраб мурожаат қилишади? — Кўпинча тиббий ҳамширалар, ҳисобчилар, ҳайдовчилар иш сўраб мурожаат этишади. Аввало мурожаатчининг мутахассислиги бўйича иш қидирилади. Агар мутахассислиги бўйича иш топилмаса, унга соҳасига яқинроқ ишлар таклиф этилади. — Қайси соҳа вакилларига талаб катта? — Ҳозирги кунда қурилиш, саноат ва ижтимоий соҳа вакиллари, масалан чилангар-механик, пармаловчи, бульдозерчи каби кадрларга талаб катта. — Унда шу соҳани ривожлантириш чораларини кўриш бўйича таклиф билан чиқиш лозимдир. — Шу таклифни киритиш ниятидамиз. Етишмаётган кадрларни кўпайтириб бериш учун амалий ёрдам сўраб тегишли ташкилотларга мурожаат этамиз. — Ишга жойлашиш истагидагиларга ёш чегараси белгиланганми? —16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олгунча бўлган ёшдаги ва ўз ҳоҳишига кўра пенсия ёшидаги фуқаролар ишга жойлашишлари мумкин. — Меҳнат органларига мурожаат этиш тартиблари қандай? — Ишсиз фуқаро ишга жойлашиш мақсадида, яшаб турган ҳудудидаги Бандлик марказига ўзи билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини, меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса — меҳнат дафтарчасининг асл нусхаси, дипломини, мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб бориши лозим. Ҳар бир туман Бандлик марказларида Тошкент шаҳар бўйича бўш иш ўринларининг рўйхати бор. — Ишсизлик нафақаси қай тартибда ва кимларга тўланади? — "Аҳолини иш билан таъминлаш” тўғрисидаги қонунининг 27-моддасига биноан ишсизлик нафақаси ушбу қонунинг 3-моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан белгилаган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсизлик нафақаси уларга маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган биринчи кундан бошлаб ёзилади ва тўланади. -Нафақа кўпи билан иш ва иш ҳақидан меҳнат даромадидан маҳрум бўлган ёки узоқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга 12 ойлик давр мобайнида 26 календарь ҳафта, илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётган шахсларга эса 12 ойлик давр мобайнида 13 календарь ҳафта тўланади. Ишсиз шахс нафақа олиш давомида иш қидириши 2 ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органидан йўқламадан ўтиши керак. -Мутахассилиги бўлмаган ва шунингдек 12 ой давомида ҳақ тўланадиган ишлардаги бандлиги 12 календарь ҳафтасидан кам бўлмаган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида нафақа тўланади. -Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбий тайёргарлик, қайта тайёргарлик ва малакасини оширишни якунлаган ҳамда ишсиз деб эътироф этилган шахслар учун меҳнат бўлими йўлланмаси бўйича касбий тайёргарликдан ўтган шахслардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан энг кам иш ҳақига фоиз нисбатида аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда нафақа тайинланади. - Қарамоғида 16 ёшгача бўлган болалари ёки бошқа боқимандалари бўлган ишсиз шахсларнинг ишсизлик нафақаси боқимандаларнинг сонидан қатъи назар 10 фоизга оширилади. Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бандликка кўмаклашиш ва таҳлил бўлими бош мутахассиси Суҳбат Аҳмедов - 2013 йил учун қанча иш ўрин ажратилди? — Тошкент шаҳрида 2013 йил "Янги иш жойларини яратиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастури” йўналишлари кесимида барча соҳалар бўйича 81 659 иш ўринлари, шу жумладан кичик корхоналар ҳисобига 50 424 иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 2013 йил давомида ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ҳисобига 257 та, мавжуд корхоналарни қувватини кенгайтириш ҳисобига 7203 та, якка тартибдаги тадбиркорларни ривожлантириш ҳисобига 8620 та иш ўринлари яратиш белгиланган. Шуни таъкидлаш жоизки, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига жами яратиладиган иш ўринлари бу йил 72, 3 фоизни ташкил этади. — 2012 йил иш сўраб мурожаат этганларнинг неча фоизи иш билан таъминланди? — 2012 йилни оладиган бўлсак Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига иш сўраб 36 мингдан ортиқ фуқаролар мурожаат қилган. Шулардан 28 мингдан ортиғи иш билан таъминланган 5 ярим мингдан ортиғи касбга йўналтирилган, икки ярим мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. Иш қидирувчиларга осон бўлиши учун маҳалаларда, бандлик марказларида ва mehnat.uz сайтига иш ўринлари, ташкилот номи ва телефон рақамлари киритилган. Иш қидирувчилар бемалол мурожаат этишлари мумкин. Тошкент шаҳар туманлари Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг телефон рақамлари: № туман номлари тел. рақами 1 Бектемир 295-10-67 2 Миробод 281-48-67 3 М.Улуғбек 233-37-23 4 Олмазор 248-53-78 5 Сергели 258-63-84 6 Учтепа 274-44-57 7 Ҳамза 296-45-71 8 Чилонзор 276-77-99 9 Шайҳонтоҳур 244-59-13 10 Юнусобод 235-02-96 11 Яккасарой 254-89-61
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1579 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz