Статистика |
Hozirda saytda: 17 Mexmonlar: 17 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » May » 27 » Тошкентда яна зилзила қайд этилди
07:06 Тошкентда яна зилзила қайд этилди |
Бугун Тошкент шаҳрида маҳаллий вақт билан 11:08да ер силкиниши қайд этилди. Европа-ўртаерденгизи сейсмологик марказининг дастлабки маълумотларига қараганда зилзила магнитудаси 6,5ни ташкил қилган. Ер силкиниш маркази Бўлунғур туманидан 27 км шимолда, Тошкентдан 194 км жануби-ғарб ва Жиззаҳдан 30 км шимоли-ғарбда қайд этилган. Зилзила чуқурлиги 26,7 кмни ташкил қилган. Эслатиб ўтамиз, 25 май соат тунги 3:18да Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида зилзила кузатилди. Айтиш лозимки ушбу ер силкиниши узоқ вақт давом этиб тургани билан ёдда қолди. Кутилмаган табиий ҳодисадан аксарият аҳоли уйғониб кетган ва уйдан ташқарига чиқиб олган. Бу ҳақда таҳририятимизга бўлган кўплаб қўнғироқлар далолат бермоқда. Айримларнинг маълум қилишича, силкиниш кучидан хонадонларда баъзи буюмлар ерга қулаб синган, деворларда ёриқлар пайдо бўлган. Зилзила 40.895 даража шимолий узунлик, 69.173 даража шарқий кенгликда, Тошкент шаҳридан 41 км. жанубий-ғарбда, Тошкент вилоятидасодир бўлди. 5 магнитудали зилзиланинг кучи 5,5-6 баллни ташкил этди. Горизонтал тебраниш билан кузатилган ер силкинишининг маркази 15,8 км. чуқурликда қайд этилди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 853 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|