Пойтахтимизда Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида ўтказиладиган "China Import and Export Fair” халқаро кўргазмасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой халқаро савдо маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда 15-19 октябрь кунлари ўтказиладиган "China Import and Export Fair” халқаро кўргазмаси, унда иштирок этиш шартлари, кўргазмада намойиш этиладиган маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятларини ўрганиш, ўзбекистонлик ва хитойлик тадбиркорлар, кўргазма ташкилотчилари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон ва Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни икки мамлакат бозорига олиб чиқиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
"China Import and Export Fair” халқаро кўргазмаси дунёдаги энг машҳур савдо-саноат ярмаркаларидан биридир. Навбатдаги ярмаркада дунёнинг икки юздан ортиқ давлатидан йигирма тўрт минг фирма ва компания, икки юз ўн мингдан зиёд хорижий тадбиркор ва ишбилармонлар иштирок этиши кутилмоқда. У ерда Хитойда ишлаб чиқарилган кийим-кечаклардан тортиб энг замонавий техника ва технологияларгача бўлган бир юз эллик мингдан зиёд турдаги маҳсулот намойиш этилади.