Шу кунларда юртимизда бўлиб турган “Франция –Марказий Осиё” дўстлик гуруҳи раиси, сенатор Андре Дюле (André Dulait) бошчилигидаги делегация Француз Институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида сенаторлар институт педагоглари ва талабалари билан учрашишди. Учрашувда сенаторлар институт вакилларининг Франция ва Ўзбекистон ҳамкорлигига оид саволларига жавоб бердилар.
Шундан кейин Тошкент шаҳрида ташкил этилган Campus France секциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Campus France секциясининг асосий вазифаси Францияда ўқишни давом эттириш истагида бўлган ўзбекистонлик талабаларга амалий кўмак беришни мувофиқлаштиришдан иборат.
Ҳозирда дунёнинг 110дан зиёд мамлакатларида Campus France секциясининг 140дан ошиқ бўлинмалари ташкил этилган.