Bookcafeнинг иккинчи макони Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида жойлашган.
"Bookcafe олдинга яна бир қадам ташлаган ҳолда, ушбу бренд остидаги иккинчи нуқтасини ҳам тадқим этди. Янги жойда аввалгисига нисбатан сокинлик ҳукмрон ва бу ерда янада янги китоблар тўпалимидан фойдаланиш мумкин», - дейилади матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Янги жойда нархлар анча ҳамёнбоп, зеро ушбу муассаса биринчи навбатда талабалар ва ўқувчи ёшлар учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Bookcafe нинг биринчи биноси 2012 йил декабрь ойида очилганди. Ёшлар билимини янада бойитиш ва ривожлантиришни мақсад қилган ушбу "китоб қахвахонасида” номига монанд равишда қаҳва ичиш ва китоб мутолаа қилиш мумкин.