Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 16 » Тошкентда бир кунга газ ўчириладими?
16:17 Тошкентда бир кунга газ ўчириладими? |
Бугун 16 август куни Тошкент шаҳрида режа асосида газ таъминоти вақтинча ўчирилади. Лекин махаллий аҳоли бу ҳақда огоҳлантирилмаган.
Podrobno.uz нашрига «Тошкентшаҳаргаз» Олмазор туман филиалидан хабар беришларича, 16 август куни тумандаги "Парвариш" ва Қора-қамиш 2/3 даҳасида газ ўчирилади. Кейинги кунлари туманнинг бошқа худудларида ҳам профликтика ишлари давом этади. Маълум бўлишича ушбу профилактика ишлари қишки мавсумга тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилаётган бўлиб, газ фақат бир кун соат эрталаб 10 дан кечки 18 га қадар ўчириб турилади. Бироқ, манбанинг ёзишича бугун бошланган профилактика ишлари ҳақида аҳоли огоҳлантирилмаган ва газ ўчирилишига оид жадвал ҳам тақдим этилмаган.
Лекин гап шундаки, uz24.uz янгиликлар сайти газ ўчирилиши ҳақидаги хабарнинг тасдиқланмагани ҳақида хабар тарқатган. "Айрим ОАВларининг Тошкент шаҳрида режа асосида газнинг ўчирилиши ҳақидаги хабарлари Марказий авария-диспетчерлик хизмати томонидан тасдиқланмади", деб ёзади ушбу нашр.
Таҳририят ходимларининг аниқлашларича, бугун пойтахтда режали газ ўчирилиши амалга оширилмайди, фақатгина фавқулодда вазиятларда тегишли худудлардагина газ таъминоти узиб қўйилиши мумкин.
Жумладан, қурилиш ёки носозлик туфайли 16 август куни Сергели туманидаги Чош-тепа кўчасида, 15 август куни Чилонзор туманида (иш якунланган) газнинг ўчириб турилиши айтилмоқда.
Газ ўчирилиши билан боғлиқ барча маълумотларни "104" ёки 253-56-19 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 791 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|