Бир неча ой муқаддам юртимиз электрон ОАВлари томонидан Тошкентда автомобил ғилдираклари ўғриланиб кетиш ҳолатлари кўзатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Куни кеча Facebook ижтимоий тармоғидаги "Потребитель.уз" гуруҳи аъзоларидан бири ҳам автомобилининг ғилдираклари ўғрилаб кетилганлиги ҳақида хабар қолдирди. Унинг ёзишича, машинада сигнализация мосламаси бўлмаган.
Ўз ўрнида тармоқ фойдаланувчиси аҳолини огоҳ бўлишга чорламоқда