Статистика
Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 24 » Тошкентда 4 баллик зилзила содир бўлди
14:18
Тошкентда 4 баллик зилзила содир бўлди
22 февраль, жума куни, Тошкент вақти билан 07:40 атрофида Ўзбекистон пойтахтида зилзила сезилди. «Тошкент» сейсмостанциясида Kun’га берилган маълумотга кўра, Тошкентда 4-4,5 баллик зилзила содир бўлган. Сейсмостанция ходимларининг алоҳида қайд этишларича, ушбу маълумотлар дастлабки, ҳали якуний маълумотлар аниқлаб улгурилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Гулистон шаҳридан шимолроқда бўлиб, зилзила марказида ҳам магнитуда 4-4,5га тенг бўлган. Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Тошкентдан 13 километр ғарбда, Қозоғистоннинг Сариоғоч шаҳридан 13 километр жанубда жойлашган. Зилзила магнитудаси 4,8га тенг бўлган. Қозоғистон миллий маълумотлар маркази маълумотлари бўйича, Ўзбекистон-Қозоғистон чегара ҳудудида Тошкент вақти билан 07:38да содир бўлган зилзила магнитудаси 4,7га тенг бўлгани ҳақида хабар тарқатди. Manba:darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 676 |
| Рейтинг: 5.0 /8
Всего комментариев: 1
Порядок вывода комментариев:
По умолчанию
Сначала новые
Сначала старые
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]