1 октябрдан бошлаб, Тошкент шаҳри аҳолиси ва ташкилотлари учун марказий исситиш ваиссиқ сув тарифлари 6,4%га қимматлашади. Пойтахт аҳолисимарказий исситиш учун эндиликда бир квадрат метр учун ойига 663,05 сўм ўрнига 705,42 сўм тўлайди. Иссиқ сувнинг янги тарифи ҳисоблагич йўқ бўлса, киши бошига 8827,81 сўмни (ҳозир —8297,58 сўм) ташкил қилади. Ҳисоблагич ўрнатилган бўлса, бир куб метр сув учун 2260,51 сўм (ҳозир - 2124,73 сўм)тўлаш керак бўлади. Умумий душдан фойдаланувчи умумий уйлардаяшовчи аҳоли учун киши бошига ойига ҳозирдаги 6172,6 сўм ўрнига 6567,04 сўм олинади. Корхона ва ташкилотлар учун иссиқлик энергиясининг улгуржи тарифи 1 Гкали ҚҚС сиз 39658 сўм (ҳозир —37276 сўм) ва ҚҚС билан 1Гкал учун 47589,6 сўмни (ҳозир 44731,2 сўм) ташкил қилади. “Сувсоз” корхонаси кейинги ойдан бошлаб совуқ сув тарифлари ошишини эълон қилди. Нархларўртача 3,5%га қимматлашган. Марказлашган иссиқ сув таъминотига уланган уйлар яшовчиаҳоли учун 1 кубметр совуқ сув (ҳисоблагич бўлса) 266 сўм, ҳисоблагич бўлмаган уйлар учун киши бошига ойига2669,98 сўмни ташкил қилади. Барча қулайликларга эга хусусий уйларда, канализациягауланган бўлса, 1 кубометр сув 193 сўм, уланмаган бўлса 120 сўм, ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, киши бошигаойига 2283,59 сўм тўланади.
Ҳозирча, газ, электр, чиқинди учун тарифларнингоширилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
|