Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Avgust » 14 » Тошкент вилоятида қарийб 4 минг кишига ишга йўлланма берилди
19:21 Тошкент вилоятида қарийб 4 минг кишига ишга йўлланма берилди |
Тошкент вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасидан маълум қилишларича, жорий йилнинг ўтган даврида янги корхоналарни ишга тушириш, мавжудларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан қарийб 52 минг янги иш ўрни яратилган. ЎзА нинг хабар беришича, корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган 53 бўш иш ўринлари ярмаркасида 3 минг 986 кишига ишга кириш учун йўлланма, кўплаб фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли маслаҳатлар берилди. Мазкур йўналишда ишлаб чиқилган режага асосан 2013 йилда Тошкент вилоятида 86 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Унинг асосий қисми кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорлик ва уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 636 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|