Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқитувчиси 2 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақда қўлга олинган.
Бу хақда 12uz.com хабар беради. Бош прокуратурав вакили Зиёдбек Холиқбердиевнинг сўзларига қараганда, ОЎЮ ўқитувчиси абитуриентдан ўқишга олиб кириш учун 4 минг АҚШ доллар миқдорида пора талаб қилган.
Маълумотларга қараганда, ўқитувчи пойтахтимизнинг турар-жой массивларидан бирида поранинг биринчи қисми 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинган.
Айни дамда мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ҳамда тергов ишлари амалга олиб борилмоқда.