Тошкент марказидаги кўчалардан бири — Тарас Шевченкода катта чуқур пайдо бўлгани ва у автомобил ҳаракатига хавф туғдираётгани ҳақида хабар берган эдик.
Daryo.uz нашрининг ёзишича, ушбу чуқур ҳақидаги дастлабки хабар чоп этилганидан кейин чуқур пайдо бўлган жой тўсилиб, тўсиққа огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатилди. Бироқ, ҳозирча ушбу носозлик бартараф этилганича йўқ. "Ўзингиз кўриб турганингиздек, чуқур ҳали-ҳануз автомобилчиларни “ҳурсанд” этмоқда", деб ёзади манба.