SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 20:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 15
Mexmonlar: 15
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 26 » Тошкент кўчаларида велосипедда ҳаракатланиш мумкин эмасми?
17:53
Тошкент кўчаларида велосипедда ҳаракатланиш мумкин эмасми?
Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фуқаролардан велосипедларни оммавий тарзда олиб қўйиш бўйича рейдлар ўтказишни бошлади.

Велосипедчилардан уларнинг транспорт воситасини олиб қўйишдан ташқари, 26,5 минг сўмдан жарима ҳам солинмоқда, деб ёзади «Новий век» газетаси.

Хабарларга қараганда, велосипедларни ижарага берувчи шохобчаларга ўз бизнесларини тўхтатиш тавсия қилинган. Кузатувчиларнинг сўзларига кўра, велосипедлардан фойдаланишни чеклаш бўйича тадбирлар якшанба куни бошланган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оғзаки кўрсатмага асосланиб иш кўришмоқда.

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимининг маълум қилишича, ушбу чора-тадбирлар велосипедчилар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари сони кўпайиб кетгани билан боғлиқ.

Газетанинг ёзишича, велосипедлар унинг эгасининг ёши ва қаердалигидан қатъий назар олиб қўйилмоқда. Хусусан, Чилонзор туманида жойлашган велопрокатлардан бирининг эгаси берган маълумотларга кўра, унинг бир неча мижозларидан велосипедлар улар «Ҳамза» метро бекати ёнидаги йўлда гаплашиб туришган вақтда олиб қўйилган.

Маълумотларга кўра, милиция ходимлари учта автомобилда келиб, ҳеч нима демасдан мижозлардан велосипедларни тортиб олишган, ўзларини эса милиция бўлимларидан бирига олиб кетишган. Келган машиналардан бири «Дамас» бўлиб, унга велосипедлар ортилган. Милиция бўлимига олиб борилган йигитлар 26,5 минг сўмдан жарима тўлашган.

Айтиш жоиз, Тошкент шаҳрида велосипедлар ҳайдаш тахминан икки йилдан буён оммалашиб кетди. Юзлаб одамлар велосипедда шаҳарни сайр қилишни хуш кўрадилар. Пойтахтимизда велосипедларни ижарага берувчи ўнлаб шоҳобчалар очилган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 658 | | Теги: Тошкент кўчаларида велосипедда ҳара | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 1
294103227.04.2013 20:00
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz