Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 12 » Тошкент кўчаларида янги автобуслар хизмат кўрсатишни бошлади
14:14 Тошкент кўчаларида янги автобуслар хизмат кўрсатишни бошлади |
Шу кунларда пойтахтимиз кўчаларидаги замонавий автобуслар сафи янада кенгайган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 3 майда қабул қилинган“Тошкент шаҳар йўловчи ташиш автобуслари паркини янада янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароригабиноан “Тошшаҳартрансхизмат” уюшмаси ва Германиянинг “EvoBus GmbH” компанияси ўртасида имзоланган шартномаасосида 100 дона “Mercedes-Benz Conecto Low Floor” йўловчи ташиш автобуси, эҳтиёт қисмлар ва диагностика анжомларикелтирилиши режалаштирилгани ва байрам арафасида уларнинг ўттизтаси Тошкентга олиб келингани ҳақида хабарбергандик. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиётжамғармасининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда. – Шу кунгача техник кўрик ватекширувлардан ўтиб, тегишли сертификатга эга 17 янги автобус йўналишларга чиқарилди, – дейди“Тошшаҳартрансхизмат” уюшмасининг ҳаракат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Фарҳод Ниғмонов. – Шартномагамувофиқ жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида яна 70 автобус келтирилади. 2008 йилдан келтирила бошлаганмазкур автобусларнинг сони бугунгача 530 тага етди. Мазкуравтобуслар салонининг кенг ва ёруғлиги, бошқарувининг енгиллиги ва хавфсизлик қоидаларига жавоб бериши,салонга ташқи шовқин деярли эшитилмаслиги, чиқиш ва тушишнинг осонлиги, ўриндиқларнинг юмшоқ ва бежиримлигийўловчилар билан бирга, ҳайдовчилар учун ҳам катта қулайликлар яратади. “Mercedes-Benz Conecto Low Floor” автобуслари Евро-3 стандартли двигатель билан жиҳозлангани унингатмосферага чиқарадиган зарарли моддаларни камайтириш имконини беради.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 572 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|