Главная » 2013»May»25 » Тошкент яқинида 5,5 балли кучли зилзила содир бўлди
18:39
Тошкент яқинида 5,5 балли кучли зилзила содир бўлди
25 май соат тунги 3:18да Тошкент шаҳри ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида зилзила кузатилди. Айтиш лозимки ушбу ер силкиниши узоқ вақт давом этиб тургани билан ёдда қолди.
Кутилмаган табиий ҳодисадан аксарият аҳоли уйғониб кетган ва уйдан ташқарига чиқиб олган. Бу ҳақда таҳририятимизга бўлган кўплаб қўнғироқлар далолат бермоқда. Айримларнинг маълум қилишича, силкиниш кучидан хонадонларда баъзи буюмлар ерга қулаб синган, деворларда ёриқлар пайдо бўлган.
Зилзила 40.895 даража шимолий узунлик, 69.173 даража шарқий кенгликда, Тошкент шаҳридан 41 км. жанубий-ғарбда, Тошкент вилоятидасодир бўлди. 5 магнитудали зилзиланинг кучи 5,5-6 баллни ташкил этди. Горизонтал тебраниш билан кузатилган ер силкинишининг маркази 15,8 км. чуқурликда қайд этилди.
Зилзила марказини харитада кўринг >>>
Зилзила марказига яқин жойлашган шаҳарлар: 9 км. - Бўка, 14 км. - Пискент, 22 км. -Тўйтепа, 25 км. - Зафар, 41 км. - Тошкент.