Ўзбекистон хукумати қарори билан Тошкент ирригация ва мелиорация институти ректори лавозимига Мухаммадхон Ҳамидов тайинланди. Муҳаммаджон Ҳамидов 55 ёшда бўлиб, у аввал гидромелиоратив факультет декани лавозимида ишлаган. Янги лавозимда у профессор, иқтисодиёт фанлари доктори Ўктам Умурзоқов ўрнини эгаллади. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Марказий Осиёдаги ягона олийгоҳ бўлиб, бугунги кунга келиб 52 мингдан ортиқ етук сув ва қишлоқ хўжалиги, иқтисодчи, электрик, механик ва фермерларни тайёрлаган. Ҳозирги кунда институт АҚШ, Германия, Буюк Британия, Франция, Испания, Исроил, Жанубий Корея, Навоий, Зеландия, Чехия, Россия, Украина, Хитой олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаган. Институтда 5 та факультет, 29 кафедра 358 ўқувчи ва илмий ҳодимлар фаолият олиб боради.
|