Англиянинг Хэмпшир шаҳрида истиқомат қилувчи Даррен Странднинг тошбақасининг панжасини у ҳовлида ухлаб қолган пайтида каламушлар еб кетишди. Бу ҳақда The Dialy Mail нашри хабар беради. Даррен бахтсиз тошбақани кўриши билан ветеринарга олиб борди. Ветеринар 23 ёшни қаршилаган Септимус лақабли тошбақанинг панжаси заҳарланганини ва уни ўлдириш ёки панжасини кесиб ташлашдан бошқа чора йўқлигини айтади.
Даррен иккинчи йўлни танлади ва тошбақанинг олд панжаси ўрнига ғилдирак ўрнатди. У шу йўл билан ўз тошбақасини сақлаб қолди.