Главная » 2014»Fevral»9 » Токиодаги қор бўронлари сабаб уч киши ҳалок бўлди
00:09
Токиодаги қор бўронлари сабаб уч киши ҳалок бўлди
Япония пойтахти Токио ва унга ёндош ҳудудлардаги сўнгги 20 йилдаги энг кучли қор бўронлари сабаб уч киши ҳалок бўлди ва 500дан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланиб кетаётган автомобилнинг 88 ва 90 ёшдаги йўловчилари йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган – улар қариялар уйига кетаётган бўлишган. Учинчи қурбон эса эркак киши бўлиб, унинг автомобили поездга бориб урилган.
Аввалроқ, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Токиода 300та авиарейс бекор қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ҳозирги вақтга келиб бекор қилинган рейслар сони 740тага етган.
40 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган. Шаҳарга 22 сантиметр қалинликда қор тушган. Синоптикларнинг тахминига кўра, қор бўронлари шанбада куни билан ва якшанба куни тонгда ҳам давом этади.