Японияда мижозлар ўзларининг севимли итлари ва мушуклари билан ташриф буюрадиган қаҳвахоналар пайдо бўлганидан кейин айрим тадбиркор кишилар яна қандай жониворлар учун тамаддихоналар очиш мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолишди.
Ечим кутилмаганда пайдо бўлди, деб ёзади "Kedem”. Энди Токиода эчки ишқибозлари учун биринчи қаҳвахонани ҳам кўриш мумкин. Унда Сакура ва Шоколад лақабли иккита эчки яшайди. Қаҳвахона мижозлари улар билан ўйнаши ва ҳатто сайр қилиб келиши ҳам мумкин.
Тамаддихона ҳайвонларни ёқтирадиган кишилар учун мўлжалланган бўлиб, уларни табиатга янада яқинлаштиришга ёрдам беради. Энди қаҳвахона хўжайинлари фил ишқибозлари учун ҳам худди шундай тамаддихона очишни режалаштирмоқда.