Бир аёл эри билан бир қанча муддат ҳаёт кечириб фарзанд бўлмаганлиги туфайли улар ажрашиб кетишибди. Аёл қўл қовуштириб ўтиргиси келмади ва бир дарахт экиб уни парваришлай бошлади дарахт кўкка бўй чўзди ва ўша қишлоқнинг энг баланд ва энг текис ва энг чиройли дарахтига айланди. Аёл уни дарахт эмас балки бу мани фарзандим деб атарди ва унга бор меҳрини берарди дарахт ёнларидан чиққан ортиқча шох шаббаларни қириб ташларди ва болам санга ярашмайди беъмани қилиқлар деб кулиб қўярди. Шу замонда бир подшо бўлиб у қаср барпо этди аммо қасрни энг юқори пештоқини қўтариб туриш учун унга устун керак бўлди ҳамма усталар ўша жойга мос устун қидиришди аммо ҳеч жойдан топа олишмади қидириб қидириб ўша аёл истиқомат қиладиган қишлоққа келишди- ю кўзлари ўша дарахтга тушди. Улар аёлни эшигини қоқишди аёл чиқиб улар билан суҳбатлашгач муддао нимада эканлигини англаб етди ва сизлар адашибсизлар бу дарахт эмас бу мани фарзандим қайси она фарзандини сотар экан уни ҳеч қанақа пулга сотмайман деди. Аъёнлар қайтиб кетиб подшога бўлган воқеани тушунтиришди. Подшо ўзи қадам ранжида қилиб аёлдан: Онажон ўғлингизни бир умрга подшо ҳизматига берсангиз деб илтимос қилгани шахсан ўзим келдим деди . Аёл: Эй подшоҳим албатта бераман сарой ҳизматига ҳеч кимга фойдаси тегмайдиган фарзандни кимга кераги бор. Подшо аёлни изни билан дарахтни кестирди кетишаётганда аёл деди : Эй шоҳим манга рухсат берсангиз ман хохлаган пайтда ўғлимни кўриб келсам? Подшо рухсат берибди. Бир куни аёл саройга борибди ва ўзи ўстирган дарахтдан ясалган устунни ўша заҳоти танибди. Бу ҳолдан подшони хабардор қилишибди подшо секин аёлга яқинлашса аёл дарахт билан суҳбатлашаётган эди: Ана кўрдингми болам мен сенга яхши тарбия бердим ва сен ҳозирда подшо учун энг манфаатли одам бўлдинг агар мен сенга яхши тарбия бермаганимда аллақачон новвойни тандирида ёниб кул бўлган бўлар эдинг....