SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 00:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Oktyabr » 2 » "Тез ёрдам" ҳақидаги саволларга жавоблар
09:51
"Тез ёрдам" ҳақидаги саволларга жавоблар

Етиб келиш муддати, машинадаги имкониятлар, шифохонага боришни истамайдиган беморлар

 

Иссиқ жоннинг иситмаси бор, дейишади. Шу боис умри давомида бир марта бўлса ҳам "Тез ёрдам” хизматига иши тушмаган одам орамизда топилмаса керак. Бемор одам борки, қўз олдида "нажот фаришталари”дек турган шифокорларга умид ва ишонч билан қарайди. Ўша дамда уларнинг тезроқ келишларига интиқ бўлади. Хўш, ўз вақтида бизнинг жонимизга ора кирадиган бу соҳа ҳақида нималарни биламиз? Истеъмолчи сифатида биз ўз ҳақ-ҳуқуқларимизни қай даражада ҳимоя қила оламиз? Таҳририятимизга келаётган бир қанча мурожаатлардан сўнг мавзуга атрофлича тўхталишга қарор қилдик...

"ТЕЗ ЁРДАМ” ҚАЧОН КЕЛАДИ?

Кўпинча уйда шифокор хизматига эҳтиёж  туғилса, дарров "Тез тиббий ёрдамга” қўнғироқ қиламиз. Улар эса ҳар гал, ҳар хил вақтда етиб келади. Аслида "Тез тиббий ёрдам” қанча вақтда етиб келиши керак? Бунинг учун белгиланган вақт чегараси борми?

 

Маълумотларга кўра, "тез тиббий ёрдам хизмати” халқаро стандартларга биноан, фавқулодда ҳолатлар ва бахтсиз ҳодисалар вақтида 15-30 дақиқада, сурункали хасталиклар хуруж қилганда ва ҳарорати ошган беморларга 30 дақиқадан 1 соатгача бўлган вақтда етиб бориши белгиланган. Республикамизда фаолият юритаётган тез тиббий ёрдам хизматининг бундай андозалар даражасида фаолият юритиши учун барча имкониятлар яратилган. Кўп ҳолларда эса ҳатто белгиланган вақтдан ҳам эртароқ етиб келиши кузатилган. Албатта, бунда чақириқ тушган манзил ва у ерга етиб боришдаги масофанинг ҳам аҳамияти бор.

 

ТИББИЙ ЁРДАМ БЕПУЛМИ?

"Тез тиббий ёрдам” кўрсатадиган хизмат бепул, деб эшитганман. Шу тўғрими? Айтингчи, қандай ҳолатларда уларга пул тўланиши керак?

                                           

Республикамизнинг тез тиббий ёрдам тизимида аҳолига бепул хизмат кўрсатилади. Бу тизим ўзига хослиги, мукаммаллиги, давлат томонидан кафолатлангани ва аҳолининг барча қатламларини қамраб олгани билан бошқа мамлакатлардан ажралиб туради. Ҳеч қандай ҳолат тез ёрдам хизмати учун пул тўланишига асос бўлолмайди. Демак, сиз тез ёрдам хизматидан бепул фойдаланишингиз мумкин.

 

ТЕЗ ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН...

Тез тиббий ёрдам хизмати қандай дори воситалари билан таъминланган бўлиши зарур? Шунингдек, тез ёрдам машиналари қандай жиҳозларга эга бўлиши кераклиги ҳақида ҳам маълумот берсангиз?

 

Тез тиббий ёрдам хизмати беморга фақат шифохона шароитида эмас, чақириқ тушган жойга етиб борган заҳоти зарур ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлиши керак. Тез тиббий ёрдам машиналари замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан ҳар томонлама соз, дори қутисида эса шошилинч ёрдам кўрсатишда фойдаланиладиган барча дори-дармонлар жойланган бўлиши лозим. Хусусан, машинада ЭКГ аппарати, нафас олишни яхшилашга кўмаклашувчи, юрак уришини қайта тикловчи дефибрилятор ускуналари  бўлиши зарур.

 

ШИФОХОНАГА БОРИШНИ ИСТАМАСА...

Яқинда "тез ёрдам” чақирганимда улар мени текшириб кўргач, зудлик билан шифохонага олиб кетамиз, дейишди. Мен буни истамаслигимни айтдим. Аҳволим унчалик ёмон эмасди. Бироқ, барибир мени олиб кетишди. Айтингчи, қандай ҳолларда тез тиббий ёрдам ходимлари беморга уйда муолажа қилишади? Қандай вазиятларда эса уни шифохонага олиб кетишлари мумкин?

 

Агар тез ёрдам ходимлари томонидан беморнинг чақириқ вақтидаги ҳолати сабабли ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф борлиги аниқланса, бемор зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб кетилади. Демак, ўша вазиятда сизнинг ҳолатингиз ўзингиз ўйлаганингиздек эмас, аксинча жиддий бўлган. Беморнинг ҳолати унчалик жиддий бўлмаса, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади ва ўша ҳудуддаги умумий амалиёт шифокорига хабар берилади. Шундан сўнг бемор ўз ҳудудидаги поликлиника назоратида бўлади.

 

Маълумот учун

Бугунги кунда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жойларда 13 та минтақавий, 173 та туман ва шаҳар бўлимлари, шунингдек, тиббий ёрдам станциялари ҳамда тез тиббий ёрдам бригадалари мавжуд. Уларда 50 минг нафардан ошиқ врач, ҳамшира ва бошқа тиббий ходимлар фаолият юритади. Тизим туну-кун, узлуксиз ишлайди.

 

ҚУЛАЙЛИКЛАР ЕТАРЛИМИ?

Шошилинч тиббий ёрдам марказига мурожаат қилган беморларнинг ётиб даволаниши учун қандай шароитлар яратилган?

 

Бугунги кунда марказга мурожаат қилаётган беморларнинг ярми шу куннинг ўзидаёқ зарур муолажалар ва тавсияларни олиб уйига қайтса, стационар шароитда муолажага муҳтож беморлар тегишли бўлимларда ётиб даволанади. Уларга 2500 нафардан ошиқ врач, ўрта тиббиёт ходими ва бошқа мутахассислар хизмат кўрсатади. Даволаниш учун барча қулайликлар яратилган. Ҳозирги кунда ётиб даволанишнинг ўртача муддати беш кунни ташкил этади. Шошилинч тиббий ёрдам марказида ётиб даволаниш бепул.

 

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА...

Фавқулодда вазиятларда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш қай даражада йўлга қўйилган?

 

Республикамизда фавқулодда вазиятларда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи санитар авиация хизмати мавжуд. Малакали шифокорлар, замонавий тиббий диагностика ва даволаш аппаратлари билан таъминланган ушбу гуруҳлар шошилинч тиббий ёрдам бўлинмалари таркибида фаолият юритадилар. Фавқулодда ҳолатларда улар ўзларига бириктирилган вазифани бажаришга доимо шай.

 

Факт

Тез тиббий ёрдам ва санитар авиация хизматига йилига 7,5 миллиондан кўпроқ чақириқ тушади.

 

Биринчи "тез ёрдам”

Бугунги кўринишдаги тез тиббий ёрдам хизматининг пайдо бўлишига 1881 йилнинг 8 декабрида Вена комик опера театрида юз берган кучли ёнјин сабаб бўлган. Бу офат натижасида 479 киши нобуд бўлганди. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, ёнган жасадлар бир кеча-кундуз давомида ташқарида, қор устида қолиб кетади. Ўша вақтда Венада бир қанча тиббий клиникалар мавжуд бўлишига қарамай, ярадорларга ўз вақтида ёрдам кўрсатишнинг имкони йўқ эди.


Ушбу машъум ҳодисани ўз кўзи билан кўрган. профессор-жарроҳ Яромир Мунди ўша фурсатнинг ўзига жабрдийдаларга ёрдам бера олмаётганидан қаттиқ изтиробга тушган ва эртаси куниёқ кўнгилли қутқарув жамиятини тузишга киришганди. Ўша даврнинг бадавлат кишиларидан бири Граф Ганс Гильчек ушбу ташкилотга юз минг гулден миқдорида маблај ажратган. Жамият ўша йилнинг ўзида икки минг нафардан ортиқ беморга тиббий хизмат кўрсатди ва тез орада Вена университетининг бир гуруҳ кўнгилли талабаларини ўз сафига жамлади. Кўп ўтмай ана шундай жамиятлар Берлин, Лондон, Париж сингари Европанинг йирик шаҳарларида иш бошлади.

 

Сарвар САФАРОВ тайёрлади

Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1209 | | Теги: Тез ёрдам ҳақидаги саволларга жавоб | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Oktyabr 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz