SHERLAR.BIZ Chorshanba, 24.04.2024, 16:16
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 21 » Телефонидан Ўзбекистонда тақиқланган Фозил қори овози ёзилган файллар топилган сурхондарёлик жаримага тортилди
08:41
Телефонидан Ўзбекистонда тақиқланган Фозил қори овози ёзилган файллар топилган сурхондарёлик жаримага тортилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи шахс Афғонистондан Ўзбекистонга қайтиб келаётганида маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатни амалга оширди. Бу ҳақда, Сурхондарё вилоятининг «Халқ йўли» газетасига асосланиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Афғонистондан қайтаётган термизлик фуқаро «Айритом» чегара-божхона мажмуасида Т-6 шаклидаги божхона баённомасини тўлдириш вақтида ёнида ва қўл сумкасида Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтиш тақиқланган ғайриқонуний буюмлар йўқлигини «ўз имзоси билан тасдиқлаган».

Бироқ шахсий текширув вақтида унинг қўл телефони хотирасида Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш мумкин бўлмаган «Фозил қори ва бошқа шахси номаълум кишилар томонидан айтилган» тўрт дона диний мазмундаги аудиофайллар борлиги аниқланган. Газета хабарига кўра, ушбу ашёвий далиллар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.

«Суд жараёнида фуқаро диний мазмундаги ушбу аудиофайлларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш тақиқланганлигидан хабари йўқлигини айтса-да, бироқ қонунни билмаслик уни жазодан озод этмаслигини тушуниб етди. Унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди», – дейилади хабарда.

Хабар беришларича, жавобгарликка тортилган фуқаро тўрт фарзанднинг отаси бўлган. Хабарда у нима мақсадда Афғонистонга бориб келгани ҳақида маълумот берилмаган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 889 | | Теги: Телефонидан Ўзбекистонда тақиқланга | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz