Буюк Британиянинг Брэдфорд университети олимлари татуировка учун сиёҳларда саратон касаллигини келтириб чиқарувчи токсинлар борлигини аниқлади.
Татуировкада қўлланиладиган бўёвчи моддалар таркибида канцерогенлар, шу жумладан симоб ва кобальт мавжуд, дея хабар беради “РБК daily”. Шу ўринда, Буюк Британияда истиқомат қилувчи катта ёшли аҳолининг қарийб тўртдан бир қисми татуировкага эга эканлигини айтиш жоиз. Бунга параллель равишда Копенгагенлик олимлар татурировка учун бўёқларни ўрганиб чиқиб, Европалик татуировкачилар томонидан қўлланиладиган моддаларнинг ярмидан кўпида саратон касаллигига чалиниш хавфини оширувчи заҳарли модда борлигини аниқлади. Тадқиқотчилар бундан олдин ҳам бўёқ зарралари лимфа тугунларини тиқинлаб қўйиб, бу билан иммунитетни пасайтиришини аниқлаган эди.