SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 23:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 6 » Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси пайтда истеъмол қилиш керак?
21:14
Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси пайтда истеъмол қилиш керак?
Тарвуз мамлакатимиз полиз экинлари қадим замонлардан бери етиштирилади. Ўзбекистон ўзининг ширин таъмли ва ажойиб шифобахш хусусиятларга эга полиз маҳсулотлари билан дунёга донг таратган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзади. Тарвузнинг этида глюкоза, фруктоза ва сахароза кўринишида тўпланадиган 12 фоизгача енгил ўзлаштириладиган қандлар мавжуд. Шунингдек, унда C, B1, B2, A, фолий кислотаси, пектин моддалари, каротиноидлар, калий тузлари, темир, магний ва кальций моддалари, аминокислоталар ҳам бор.

Тарвуз қадимдан дори воситаси сифатида қўлланилади
Олим табиб Маҳаммад Аъзамхоннинг “Буюк уммон” асарида тарвузнинг этини йилнинг иссиқ даврида пайдо бўладиган куйдирувчи безгакда фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Тарвузни жигар касалликларида, қон қуюлиб қолишида ва организмдан шлакларни чиқаришда қўллашган. Ўрта асрларда араблар “агар тарвуз мунтазам равишда овқатдан олдин тановул қилинса, баданни тозалаш ва ундаги касалликларни олиб чиқиш” хусусиятига эга бўлиши ҳақида гапиришган. Қадимги ҳинд табиблари санскрит ёзма манбаларида тарвуз бутун организмни юмшатиши ва пешоб ҳайдовчи восита сифатида яхши эканини таъкидлашади.

Тарвузнинг шифобахш хусусиятлари замонавий тиббиётда ҳам қўлланади

Хусусан, тадқиқотчилар берган маълумотларга кўра, тарвуз таркибидаги фолий ва аскорбин кислотаси бошқа моддалар билан биргаликда склерозга қарши таъсир кўрсатар экан. Тарвузнинг суви артрит, подагра, ичак касалликлари, атеросклероз каби касалликларни даволашга ёрдам беради. Унинг пешоб ҳайдовчи хусусияти юрак ва буйрак касалликлари билан боғлиқ аъзолардаги шишларни йўқ қилади. Жигар хасталикларида тарвуз суви организмдан ортиқча суюқлик ва шлакларни чиқарибгина қолмасдан, жигар тўқималарини енгил ўзлаштириладиган қандлар билан ҳам таъминлайди.

Турли илмий манбаларга қараганда, организмда суюқликларни ушлаб турмасдан кечадиган буйрак тоши, цистит, нефрит ва пиелонефрит касалликларида суткасига 2,5 кг гача тарвуз тановул қилиш тавсия этилади. Тарвуз буйраклар ва пешоб йўлларини ачиштирмайди. Шифобахш озуқа сифатида камқонликда қўлланилади, таркибидаги фруктоза эса қонда қанд моддаси кўп бўлганида ҳам организм томонидан яхши ўзлаштирилади, шу боис уни қандли диабетда ҳам тановул қилиш мумкин.

Айтиш жоизки, полиз экинларини етиштиришда унга бериладиган ортиқча азотли ўғитлар тарвузларнинг озуқавийлик ва шифобахш хусусиятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Савдога чиқариладиган тарвузлар санитария-эпидемиология хизматлари томонидан кимёвий таҳлилдан ўтказилади. Шунинг учун полиз маҳсулотларини харид қилаётганда сотувчилардан тегишли сертификат бор-йўқлигини сўранг.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 568 | | Теги: Тарвуз шифобахш бўлиши учун қайси п | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
ecfd_ccdcd07.08.2013 13:18
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz