Главная » 2013»May»19 » Танишинг, янги Mercedes-Benz S-Class (фото, )
00:27
Танишинг, янги Mercedes-Benz S-Class (фото, )
S-классдаги Mercedes-Benz ушбу марканинг автоном бошқарувга эга бўлган биринчи автомобили бўлиши мумкин.
Daimler концерни муҳандислари ишлаб чиқаётган "Автопилот" 2017 йилда сотувга чиқиши кутилаётган янгиланган седан учун мўлжалланган.Mercdes-Benz тадқиқодлар ва ишланмалар департаменти раҳбари Томас Вебернинг Auto Express интернет нашрига маълум қилишича, мазкур янги системадаги автомобиллар S-класснинг янги авлодлари сотувга чиқишидан аввал яъни 2021 йилгача тайёр бўлади.
Қизиқ томони автоном бошқарув тизими деярли тайёр ва муҳандислар уни тадбиқ қилиш учун тасдиқлашган. "Биз бундай ақлли машиналарни ҳозир ҳам ишлаб чиқаришга тайёрмиз, бироқ кутишимиз керак бўлган баъзи қоидалар мавжуд", – дейди компания вакили. Вебернинг сўзларига кўра, s-класс учун ишлаб чиқилган баъзи янги технологиялар, хусусан "ақлли" мослашган круиз-назорат тизими янада кенг функцияга эга бўлган автопилот тизимини жорий этиш имкониятини беради.
Mercedes муҳандисларидан бири компания автомат бошқарув тизимини серияли ишлаб чиқаришга босқичма-босқич мослаштириш устида иш олиб бораётганини маълум қилган. - Дастлаб автомобил оралиқ масофасини аниқлаш ва Active Lane Keep Assist тизими жорий этилади, кейин автоматик қувиб ўтиш ва ниҳоят тўлиқ "автопилот" тизими жорий этилади, дейди у.
Шу йилнинг 15 май куни эса Гамбургда янги с-классдаги янги Мерседес Бенц автомобилининг ёпиқ тақдимоти ўтказилди.
2013 йилнинг энг кутилган автомобили расмий тақдиомтдан олдин намойиш этилди. Аслида у куз ойида бўлиб ўтадиган Франкфурт автосалонида намойиш этилиши керак эди.
Фотосуратлар билан танининг:
Аввалги модел билан солиштирганда янги модел анча енгил, бироқ кузов ён томони аксинча кенгайган. S-класс тарихида биринчи марта салон ичининг кенглигига эътибор қаратилганини таъкидлаш мумкин. Бу айниқса, орқа ўриндиқда бемалол ўтиришни ёқтирувчи Хитой, АҚШ ва япониялик мижозларга ҳуш келиши айтилмоқда.
Mercedes S-класс W222 нинг кузови алюминийдан кенгроқ фойдаланилгани эвазига анча енгиллашган. Двигателда ҳам ёқилғи тежамкорлигига эришилган, 204 от кучига эга бўлган S 300 BlueTEC HYBRID мотор 100 км.га 4,4 литр ёқилғи (экспортга 6 литрдан кўпроқ сарфлайдиган двигателларда чиқарилади) сарфлайди. Бундан кўрсаткич билан ҳар қандай ихчам хетчбэклар ҳам мақтана олмайди.
Интерьер ҳақида гапирадиган бўлсак, Мерседес ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, ҳам салобат ҳам қатъийлик ҳам виқорни уйғунлаштирган. Салон учун ишлатилган материаллар: чарм, қимматбаҳо ёғоч, полировка қилинган алюминий ва бошқалар. Салон ичида, айниқса орқа ўриндиқдаги киши ўзини худди бизнес-марказда ўтиргандек ҳис этади.
Янги моделда 500га яқин нур тарқатувчи диотлар ёритиш билан "шуғулланади". Ҳар бир олди чироқда 56тадан, орқада эса 35тадан диот-чироқлар бор, бундан ташқари туманга қарши яна 4та чироқ мавжуд .
Ҳайдовчи панелидан тортиб, ўриндичларгача янгиликлар жорий қилинган. Уқаловчи кресло ва турли томонга созланувчи ҳаво алмаштириш тизими, қиздирадиган тиргагичлар ва ҳаказо. Бундан ташқари автомобилнинг истлаган ўриндиғида ўтириб радио, телевидение, интернет, навигация, DVD-плеер ва USB каби мултимедия воситаларини бошқариш мумкин.