SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 11:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 14 » Тандир кийиб юрган булмайлик
18:52
Тандир кийиб юрган булмайлик
Аҳмоқдан сақлан! Ҳадис Имом Ғаззолийнинг «Эй фарзанд...» рисоласида келтирилади: «Муолажани қабул этмайдиган касаллик — аҳмоқликдир.» Чунончи Исо алайҳиссалом демишлар: "Ўликни тирилтиришга қурбим етди, илло, аҳмоқнинг давосига ожиз қолдим". (Исо пайғамбарнинг нафаси ила ўликни тирилтиришига ишора бор. Тарж.) Аҳмоқ шундай кишиким, озгина муддатда ақлий ва шаръий илмлардан нари-бери хабардор бўлади-да, дуч келган одам билан ана шу ўрганганлари юзасидан мунозарага киришиб, тортишиб юради. Ақлига оғир келган масалаларни улуғ донишмандлар учун ҳам мушкулот (тушунуксиз) гумон қилади ва ул муборак зотларнинг қадрига етмайди. Берган саволлари эса бачканалик, сийқалик, демакки, аҳмоқликдан нари ўтмайди. Ана шу каби аҳмоқларнинг савол-жавобига андармон бўлмаслигинг маъқул… Ҳозиқ табиблар муолажа кор қилмайдиган бундай беморни олдиндан билиб, беҳудага овора бўлишмайди… Аҳмоққа жавоб — сукут." Бир шеъримда шундай мисралар бор экан: У — бекам ўзича, у — тугал етук, Ўзига қўйгани — энг олий баҳо. Унинг назарида Қуёш ҳам хунук, Ой ҳам энсасини қотирар гоҳо. У тинмай булбулга тилайди завол, Уйқусига ҳалал бергани учун. Ҳатто ўз юрагин олади малол, Тинмайин «дук-дук»лаб ургани учун! Уй, рўзғор, жигарбанд мисоли бир тўп, Гоҳида ирғитар, гоҳда суяди. Болалар ҳуркагу эрнинг шўри кўп, Ундан яхши-ёмон тенгдан куяди!... Ҳатто пайғамбарларни лол қолдирган бундай кимсаларнинг атрофимизда етарлича топилишидан, улар билан ёнма-ён яшаб бориш пешонада борлигидан афсус чекасан киши. Баъзан эса билиб- билмай уларнинг ишини такрорлаб қўйишдан қўрқиб ҳам турасан! Назаримда, бундай инсонларнинг борлиги ҳам Аллоҳдан: ё бизни синайди, ёки улар биз учун жазодир - қайсидир гуноҳларимиз эвазига рўбарў келамиз. Агар шундай инсон сенга келин ё куёв бўлиб қолса, сафарда ҳамрох бўлса, қўшни ёки қуда бўлиб қолса аҳволинг аён! Биродар, бундай пайтларда фақат ақлингни тўпла! Ақлинг борлигини исботла, яъни ўзингни асра! Аҳмоққа жавобан сукут сақлашнинг оти сабр, яъниАллоҳнинг имтиҳонидан ўтишдир. Агар унинг ҳар бир ҳаракатига жавоб бераман десанг, кунда бир портлашинг керак. Аҳмоқ-ку кўнглига келган гапни айтиб-айтиб, ҳохлаб турган ишини қилиб кетаверади, аммо сенга оғирроқ бўлади, чунки сен таҳлил қилиб турасан, нотўғрилигини билиб, изтиробини чекиб турасан. Шундай пайтда эҳтиросингни, ғазабингни бос-да, аксинча, унга раҳм қил, уни ёмон кўрма, унинг умр бўйи шу алфозда яшаб ўтишини тасаввур эт ва ачин! Ва феълини ювоштирадиган мулозамат топ, зарасизлантир-да, ёнидан нари кет. Қарғадан булбулликни сўраб бўлмайди ахир! Бундай одамлар фақат баҳс- мунозарадагина кўзга ташланмайди, уларни турфа тутумларда учратиш мумкин.… Сингил аканикида туриб ўқияпти, тўғрироғи акаси уни қишлоқдан олиб келиб ўқишга жойлади. Ака жўжабирдай жон, ночоргина рўзғор юритади. Ойликка термилиб, моддияти ҳамиша таранг туради. Уйда емак-ичмак дуруст, аммо синглисига мўмай пул тутолмагани, яхши кийинтиролмаганидан хижолат. Сингил эса калтабин, нуқул «менинг отам йўқ, акамнинг уйида сиғинди бўлиб яшаяпман, қўлим пул кўрмайди» (бу унинг кундалик дафтаридан кўчирма) дея пинҳон йиғлаб юради. Бир куни дарсдан кейин қараса, йўл кирага пули қолмабди. У ўқийдиган институт шаҳар чеккасида, яшайдиган жойи эса бу ердан йигирма километрча нарида. Битта транспорт билан борилади, у пайтларда чипта бори-йўғи ўн беш тийин эди. Шугина тангани (бир-бирини совға- саломлар билан йўқлашиб юрадиган бир тўп дўстлари бор) истаган дугонасидан олиб турса бўлади-ю, ҳатто ҳайдовчининг ўзига «шундай тасодиф бўлиб қолди, эртага қўшиб тўлаб қўяман» деса олам гулистон, йўқ, «мен шундай ғариб инсонман, қийинчилиқда яшаганман, йўл кирам йўқлиги учун қишлоқдан шаҳарга пиёда келганман» деган гапни, эҳтимол, кимларгадир аянчли ҳикоя қилиб бериш учунми, яёв йўлга чиқди. Ва акасиникига ета-етгунча йиғлаб келди. Ва кела солиб буни кундалик дафтарига битиб ҳам қўйди. Сиз: «Нега эрталаб пул сўрамадинг ё нега бирортасидан олиб турмадинг?»- дея бўғилиб сўрайсиз. "Ҳеч кимга малол келишни ҳохламадим,"- дея минғирлайди у. У ўзича бу ҳаракатини донолик деб билади. Яна ўша сингил ҳақида. У ўқишни битирди. Қишлоғига қайтиб турмушли, бола-чақали бўлди. Қаҳратон қиш кунларининг бири, ғира- шира тонг пайти келинойи деразадан қараса, кўчадаги ёғоч ўриндиқда тизза бўйи қорга ботган, кўрпачага ўралган болани бағрига босган бир аёл ўтирибди, яхшироқ тикилса — қайинсинглиси! Чопа солиб пастга тушди ва жон жаҳди билан: «Болани нега қақшатиб олиб ўтирибсиз, нега тақиллатмадингиз?!»- деса, «сизларни безовта қилгим келмади» дермиш яна! Баттолни қарангки, эри билан гап талашиб қолгану кечаси ўн иккидами, бирдами, уч ойлик чақалоқ (яна касал чақалоқни)ни кўтариб шартта йўлга чиққан. Ака бошқа шаҳарда яшайди, масофа беш-олти соатлик йўл, бир бало қилиб тонгга яқин етиб келади. Етиб келгунча боланинг таги нима бўлди, бу қирчиллаган қишда унга совуқнинг таъсири қандай бўлди, ўзи ҳам янги туққан хотин — ўзининг аҳволи нима бўлди?! Буларга ақли етиб турса-да, эр туфайли қандай ёмон аҳволга тушганини намойиш қилиш учун, «акасининг эшигини бемаҳалда тақиллатишга журъат этолмай, совуқда дилдириб туришга мажбур бўлганини» эрига пеш қилиш учун совуқда тураверган! Қишнинг чилласида, яна тонгда, очиқ изғиринда чақалоқ билан қанча турганини худо билади! Лекин шундай ҳавода нафақат 10 минут, 5 минут туришнинг ўзини айтинг! Кейин маълум бўлдики, у уйидан ярим тунда ҳеч кимга айтмай чиқиб кетган. Эрталабгача ҳам сабр қилолмаган, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйгиси келган-да, шайтони «болангни ўйлама, кет, эринг бир қидириб бўлганича бўлсин» деган. Хўп, акасиникига ҳам етиб келди. То тонг ёришгунча дарвозани тақиллатмай туриши-чи? «Бу — одоб», деган унинг «доно» боши. Бола-чи, дейсизми? Э, бола совуқдан қотса қотар, муҳими, у шайтон буюрган ишни қилиши керак!.. Яна бир мисол. Бир аёлга эрининг биров билан дон олишаётгани ҳақида хабар етди. Бу унга оламшумул фожеа бўлиб туйилди. Куёвлари бор, келини бор, набиралари бор. «Нима бўлса бўлар»,- деди, — «у қилган ишни мен қилолмайманми,»- деди! Ва бир белбоғ пулни бир ёшгина номаҳрамнинг белига боғлади-да, «мен эримдан қасд олишим керак, шу пул тугагунча мени фалон шаҳарга олиб бориб ўйнатиб келасан», деди… Яна бир аёл ҳам эрининг бошқа боққа мўралаганини билиб қолди. У анови аёл қилган ифлосликни қилмади, лекин барибир унинг иши ҳам хунук бўлди: кўришганки кишига, учраганки остонага, борганки жойида «мен яхши эдим, эрим яхшилигимни билмади, бошқа аёл билан гаплашяпти» дея кўз ёши тўкаверди. Уйида тутум остин-устин, на оналигини, на аёллигини бажаради, ота- онаси янги ўлган одамдай уйига мотам билан кириб, мотам билан чиқади. Одамлар унинг арзи-додидан қочадиган бўлгунча идорама-идора, танишма- таниш эрини дастурхон қилиб юраверди, юраверди... Биродар, бу иккала аёл калласини эркаги хато қилгандан кейин йўқотгани йўқ! Улар оналаридан шундай туғилганлар. Асли уларнинг хамиртуришларида чатоқлик бор ва қисматлари ҳам шунга яраша бичилган! Бу аёлларни йўлдан қайтариш учун ҳеч ким уринмади дейсизми! Ҳамма гапингиз тошга сув сепгандай бефойда кетаверади — улар, Имом Ғаззолий айтганларидай, муолажа кор қилмайдиган беморлардир. Бир нобакор эркакни биламан, бир кунда беш хил тусга киради: бирданига аёлига хезланади-да, "ҳозир ақлли турганинг билан ўн йил бурун кимга кўзингни сузганингни қаердан биламан!"- дея ташланади. Ёки «Фалончи сенга астойдил салом айтди, қани айтчи, орангда бир гап бўлмаганми?»- дея сиқувга олади. Ёки «тоғаларингни мунча кўп гапирасан, тагида бир гап йўқми ишқилиб!»- дейишгача боради. Бир куни ҳатто «мунча уканг сенга меҳрибон, у ҳам барибир эркак киши!»- дер эмиш! Биродар, уни жинни деб ўйларсиз балки? Йўқ, у соғларнинг рўйхатида туради, ҳамма қатори ишга бориб, ишдан келиб, китоб ўқиб, тўйларга бориб, ясаниб-тусаниб орамизда юради. У фақат туғма аҳмоқ! Хўш, бу мисолларни биз нима учун келтиряпмиз? Уларга насиҳат ўтмаса, тарбия кор қилмаса! Жиннини даволаш мумкин, аммо аҳмоқни даволаб бўлмаса. У ҳақда гапирмоқдан не наф? Ниятимиз қиссадан ҳисса олиб қолмоқдир: «Донишқишлоқ латифаларида» Эркин Воҳидов зинҳор тандир кийган Матмусанинг устидан кулмаган, мақсади "ҳой биродарлар, эсимизни йиғайлик, тағин биз ҳам тандир кийиб юрган бўлмайлик" деган ҳавотирни айтиш бўлган. Пайғамбаримизнинг ҳадиси «Аҳмоқдан сақлан» тарзида битилган бўлса-да, кўпроқ «сен ўзингни аҳмоқликдан сақла» маъносини билдиради-ёв! Аҳмоқларга ўхшаб ҳаракат қилиб қўймагин демоқчи! Қуюшқонга сиғмаётганки иш, ўзингни ва ўзгаларнинг асабларида ўйнайдиганки ҳаракат аҳмоқликдир. Сен бундай қилмайсан, иншооллоҳ. Чунки сенинг Худо берган ақлинг, фаросатинг бор. У беморлар ақлан ноқислар ва икки дунёлари куйиб кетаётганини билмайдилар. Сен эса бор ақлингни атрофга кўрсат, уни йўл бошловчи сайла ва бу нақд бойлигингдан мазза қилиб фойдалан ва икки дунё бахтига эриш, биродар!
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 875 | | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz