SHERLAR.BIZ Chorshanba, 24.04.2024, 08:39
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 31 » Танқидга учраган филмлар рейтинги
20:05
Танқидга учраган филмлар рейтинги
Деярли ҳар ҳафта кино саройда янги фильм тақдимотининг ўтиши оддий ҳолга айланди. Бироқ уларнинг қайси биридир савия, танланган мавзу, ижодий гуруҳнинг маҳорати туфайли экрандан томошабин қалбига кўча олса, бошқалари шунчаки реклама баннерларига муҳрланиб қолмоқда, холос.

Кино вакиллари "ҳақиқий баҳони томошабин беради” деган фикрни кўп тилга олишади. Биз ҳам ана шу тамойилга риоя қилиб, 460 нафардан ошиқ ёшлар ўртасида сўров ўтказдик. Иштирокчиларнинг асосий қисмини 17-23 ёш атрофидаги томошабинлар ташкил қилди. Буни бугунги кун кино мухлисларининг асосий контингенти дейиш мумкин.
Улар "Охирги кўрган қайси фильм ғашингизни келтирди?” деган саволга ёзма жавоб беришди. Олдиндан шуни айтамизки, ушбу тузилган рейтинг нисбийдир. Биз йиғилган овозлардан келиб чиқиб, умумий фикрни илгари сурдик, холос.
Иштирокчилар савия, ижро жиҳатидан кўнгиллари тўлмаган, сарфлаган пули ва энг муҳими, вақтига ачинган фильмлар номини узоқ ўйлаб ўтиришмади. Бу рейтингга муносиб кўрилган номзодлар сони шу даражада кўп бўлдики, биз уларга ўрин беришда бироз қийналдик. Шунга қарамай, "ҳурмат” билан тилга олинган картиналарни аниқ тартиб асосида жойлаштириб чиқдик.

1. Иштирокчилар томонидан энг кўп қайд этилган картина режиссёр Баҳром Ёқубовнинг «Мен юлдузман» картинаси 90 % овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Фильм номи, унга таклиф қилинган Улуғбек Қодиров ҳамда Зарина Низомиддинова аввалига қизиқишга сабаб бўлган эрса-да, хонанда қизнинг қишлоқдаги саргузаштлари, унинг уқувсизлиги акс этган картина мухлислар ҳафсаласини пир қилди. Сюжетнинг зўрма-зўраки ўйлаб топилгани, айтилмоқчи бўлган фикрнинг мавҳумлиги эътирозларга асосий сабаб сифатида кўрсатилди.

2. Айнан шундай баҳсга сабаб бўлган яна бир картина режиссёр Дилмурод Қосимовнинг «Дадамнинг совғаси, совғанинг додаси» фильми. Картина 85 % овоз билан иккинчи ўринни эгаллади ва унга "Фильм кино асаридан кўра эстрада гуруҳларининг рекламасига айланиб қолган, ҳаваскорлик иши даражасида” деган танқидлар билдирилди.

3.Комедия жанрига алоҳида ҳурмат билан қаровчи режиссёр Отабек Мирзахолов ҳам мухлисларнинг "ширин” ва "ёқимли” фикрларидан бенасиб қолмади. Унинг «Шу етмай турувди» фильми – 62 % танқидий овоз олди.

4. Режиссёр Дилшод Жабборовнинг «Илтимос менга қаранг» фильми 48 % овоз билан тўртинчи ўринни эгаллади.

5. Режиссёр Дилмурод Масаидов ўзининг "Кутилмаган қўнғироқ» фильми учун 44 % овоз олиб, ҳамкасбидан бироз ортда қолди.

6. Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг 35 % овоз тўплаган «Тилим қурсин» комедиясига алоҳида тўхаталмасак бўлмайди. Ундаги воқеалар мухлисларни у қадар ишонтира олмабди. Ёдингизда бўлса, қаҳрамонлар ғаройиб чой туфайли рост сўзлайдиган бўлиб қолишади ва кулгига сабаб вазиятлар ҳам шундан келиб чиқади. Картинада Шоҳида Узоқова, Матёқуб Матчонов, Муҳаммадисо Абдулхайиров сингари халқимизнинг севимли актёрлари суратга тушган бўлса-да, сюжетнинг нотабиийлиги ва зўрма-зўраки кулги уйғотиш учун қўлланган воситалар томошабин танқидига сабаб бўлди.

7. Ушбу рейтингимизда режисёр Отабек Мирзахоловнинг «Замонавий совчилар-2» фильми 31 % овоз билан еттинчи ўринни эгаллади. Ушбу режиссёрнинг икки фильми "Вақтни олган картиналар” рейтингдан бир вақтда ўрин олиши билдирилган танқидлар нечоғлик даражада жиддий эканига яққол исботдир

8. «Кореялик келин» 28 % овоз билан Дурдона Тўлагановага саккизинчи ўринни таъминлади.

9. Режиссёр Шаҳло Каримованинг «Сенсиз» фильми 22 % овоз тўплаб рейтингнинг тўққизинчи поғонасини эгаллади.

10. 16 % овоз тўплаган режиссёр Мирмақсуд Охуновнинг «Сен кетма» фильми эса ўнталикнинг ўнинчи поғнасига жойлашди.

Кўриниб турибдики, томошабинлар асосан жиддий мавзудаги, ҳаётий воқеалар акс этган, мағзи тўқ, бадиий савияси баланд асарларни эҳтиром ила тилга олишди. Ва аксинча пухта ўйланмаган, шунчаки томошабинни кулдиришга мўлжалланган, савияси ҳаминқадар картиналар танқид ёмғири остида қолиб кетди. Демак, бугунги томошабиннинг диди, савияси анча ошган. Айнан мана шу жиҳат билан ҳисоблашмайдиган ижодкорлар эса хатога йўл қўйишлари мумкин.

Маҳмуджон АЗИМОВ тайёрлади

darakchi.uz
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 910 | | Рейтинг: 5.0/11
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz