Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 20 » Таиландлик бухгалтерга 1860 йил қамоқ жазоси тайинланди
00:52 Таиландлик бухгалтерга 1860 йил қамоқ жазоси тайинланди |
Таиланд миллий полицияси бош бошқармаси молия қисми пенсия бўлимининг истеъфодаги бошлиғи 44 ёшли Чансима Пхеттханом чоршанба куни полиция пенсия жамғармаси маблағларини 372 бор талон тарож қилганликда айбланиб, 1860 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу хақда BangkokPost таиланд газетаси хабар бермоқда.
1994 -1998 йиллар давомида полиция маҳакамасида бухгалтер лавозимида ишлаган Чансима жами 394,6 минг таиландбатни (13,56 минг доллар) ўзлаштириб олган.
Бангкок шаҳар суди пенсионерларнинг ўрнига имзо қўйиб, уларнинг пулларини ўзиники қилиб олган ходимнинг ҳар бир ўғирлиги учун беш йилдан қамоқ жазоси белгилади ҳамда келтирилган зарар ўрнини қоплаш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу тариқа унинг жами жиноятлари учун белгиланган қамоқ жазоси 1860 йилни ташкил этди.
Бироқ, яқинда мамлакатда қабул қилинган янги қонунга кўра ҳар қандай жиноят учун 50 йилдан ортиқ қамоқ жазосини тайинлаш таъқиқланади. Фақатгина ўлим ва умрбод қамоқ жазолари бундан мустасно. Шу сабабли собиқ полициячи энди 50 йил ҳибсда сақланадиган бўлди.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 666 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|