Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 25 » Таиланддаги сув тошқини оқибатида 600 мингдан зиёд киши жабрланди
18:51 Таиланддаги сув тошқини оқибатида 600 мингдан зиёд киши жабрланди |
Таиландда юз берган сув тошқини оқибатида мамлакатнинг шимоли-шарқида ва марказида жойлашган 21 та райондаги 4025 та аҳоли пункти талофат кўрган. 600 мингдан зиёд киши табиий офат қурбонига айланган, тўрт нафари ҳалок бўлган. Баъзи ҳудудлар аҳолиси эвакуация қилинган. Ҳозир ҳукумат табиий офат миқёсини баҳолашга уринмоқда. Фалокат сабабчиси бўлган дала ёмғирлари шанба кунигача давом этади, дея хабар беради “Интерфакс”. Маълумотларга кўра, бир нечта автойўл сув остида қолган, баъзи йўналишлар бўйича поездлар ҳаракати ушланиб қолган. 23 сентябрь куни Таиланд ҳукумати вазият назорат остидалигини, ваҳимани оммавий ахборот воситалари келтириб чиқарганини, сув тошқини 2011 йилги даражадан икки баравар кучсиз эканини билдирган. Ҳукуматдагилар 2011 йилги сув тошқинини даҳшат билан эслайди. Ўшанда 10 та саноат объекти ва миллионлаб уй хўжаликлари сувда қоган, кўрилган зарар эса 375 миллиард батни (1,2 миллиард доллар) ташкил этган. Ҳукуматнинг ишонтириб айтишича, бундай вазият бошқа такрорланмайди. onlayn klipda tomosha qilish istasangiz marxamat shu joyni bosing
ONLAYNDA KLIP KO'RISH
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 759 |
| Теги: Таиланддаги сув тошқини оқибатида 6
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|