“ИСТИҚЛОЛ” САҲНАСИДА: ЖИММ КЕРРИЙ, АЛДАРКЎСА, ЮРИЙ НИКУЛИН, ЧАРЛИ ЧАПЛИН ... ВА МИРЗАБЕК ХОЛМЕДОВ?!
Кулгу умрни узайтириши ҳақида кўп бора таъкидлашган. «Мирза» театри ҳақиқатдан ҳам ҳажвиялар орқали одамларни даволамоқчи шекилли. Жорий йилги концерт дастурини ижодкорлар “Яна биз” деб номлашди. Демакки, ўша таниш чеҳралар ва кулгу усталаридан кутилмаган чиқишлар бўлиши турган гап. Боиси анъанага кўра саҳнада “Мирза” театри бирор бир воқеага асосланган ҳажвий чиқишларни амалга оширишади. Бу сафар санъат орқали даволашнимақсад қилган санитория иши очиб берилиши кўзда тутилган. Салкам бир йил аввал бошланган тараддуд айни кунларда яна авжига чиққан. Концерт аввалбошида Сойиб Хўжаев, Ҳожибой Тожибоев, Жимм Керрий, Алдаркўса, Юрий Никулин, Чарли Чаплин каби образларда актёрлар чиқиши назарда тутилган. Шунингдек, “санитория”да даволанишни ният қилган воҳалигу водийлик онахонлар образларини Маъмур акаю Ботир акалар гавдалантиришади. “Соғлом бола” йили муносабати билан бу сафар санъаткорларнинг 30 йил бурунги болалик даврларини акс эттириш ҳам кўзда тутилган. Кулгу кечасида қизиқчилар Шукрулло Исроилов ҳамда Ҳалимабонуларнинг ажойиб чиқишлари ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, Авзал Ҳусановларнинг иштироки ҳам режалаштирилмоқда. “Яна биз”да учрашгунча!
Одатда плагиат қўшиқлар ҳақида гап борганда нуқул ўзбек санъаткорларини танқид остига олаверамиз. Аммо балки бошқа миллат вакиллари ўзимизникилардан ўғирлашгандир деган андишани хаёлга ҳам келтирмаймиз. Ҳолбуки бундай ҳолатлар тез тез учраб туради. Яқиндагина Тожикистонлик хонанда Ихтиёр томонидан Ғайрат Усмоновнинг “Боқма” номли қўшиғини ўғирлангани ҳаммасидан ошиб тушди. Буни қарангки, Ихтиёр ҳатто мусиқий сақалсиз “Боқма”нинг минус вариантини қўлга олиб плагиат яратишга ихтиёр этибдилар. Яна шуҳам етмагандек “ўғри хонанда” қўшиққа мазза қилиб клип суратга олишга ва ОАВ ҳамда кўпгина интернет сайтларига жойлаштириб, яхшигина танилишга ҳам муваффақ бўлган. Ғайрат Усмоновга бу ҳақида айтганимизда “Афсуски менҳам эшитдим, рухсат сўраганида бошқа гап эди, кўриббила туриб бировнинг меҳнатидан фойдаланишни нима дейиш мумкин?! Виждонлари қийналсин, агар бўлса” қабилидамулоҳаза билдирдилар. Дарвоқе Усмонов янги “Қаро қаро”номли қўшиғиниёзиб тугатди. Қўшиқнинг матни Уйғун Алиматовга, мусиқаси Жамшид Шодиевга тегишли бўлиб, ққин кунларда радио эфирларида айланишии кўзда тутилган.
HAPPY BIRTH DAY TO YOU:
ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ, БАХТИЁР РАҲМОНОВ!
Байрамлар мавсуми саналган баҳор бошида кўнгли кўкламдек кенг ва барҳаво, ўзи эса кўркам икки ўзбек санъаткори ўз таваллуд айёмини нишонладилар. Бири санъати билан саҳнани лол, элни шоду хуррам айлаб келаётган, қўшиқлари билан кишиларнинг жўшишига сабаб бўлувчи, тароналари билан халқ кўнглидан мусаҳкам жой эгалловчи, Ўзбекисон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов бўлса, иккинчиси ўз ижроси ҳамда санъати билан соҳага дадил қадам қўйиб келаёган ёш ижодкор, ниҳол каби униб ўсиш пайидаги хонанда, қатор дилтортар ва маъсум қўшиқлари билан эл олқишига сазовор бўлиб келаётган ёшлардан бири Бахтиёр Раҳмоновдир. Ҳар иккала санъатимиз намояндаларини айём муносабати билан shov-shuv.uz сайти ижодкорлари ва фойдаланувчилари номидан самимий табриклаймиз. Ижодингиз бардавом, саломатлигингиз мустаҳкам бўлсин!
“МАНГО”ДАН БИР ЖУФТ ПРЕМЕРА:
“ДАРВЕШ” КЛИПИ ВА ЯНГИ ҲИТ – “ЗУЛМАТ”
Борига барака деб “Манго”чилар 7 март санасида, халқаро хотин қизлар байрами арафасида ҳам клип ва ҳам янги қўшиқни премера қилишни ният қилишган. Янги таронанинг матни гуруҳ йигитларидан бири Ҳамдамга тегишли бўлиб “Зулмат” деб номланади. Куй “Манго” йигитларининг ўзига, мусиқий сайқал эса Аҳлиёрга тегишли. Шунингдек, “Дарвеш” қўшиғига ишланган видеокетмакеликни мухлислар қандай кутиб олишар экандея ҳаяжонда юрган йигитлар яна бир янги қўшиқ учун клип асвирга олиш тараддудини бошлаб юборишган. “Манго” мухлислари учун яна бир яхши янгилик. Жорий йилнинг иссиқ кунлари бошланиши билан, аниқроғи июн мавсумида концерт дастури тақдим этилиши кўзда тутилган. Саратонга мўлжалланган ушбу ўзига хос дастурга тайёргарлик эса қаҳратон қишда бошланган эди. “Манго” гуруҳи ижод йўлини сайтимиз орқали кузатиб боринг.
ГУЛНОЗА САИДОВАДАН ЭКСКЛЮЗИВ АЛБОМ: “12+5”
Кўплаб сериаллардаги роллари орқали элга яхши таниш бўлган маҳоратли актриса Гулноза Саидова хонандалик йўналишида асойдил ижод қилишга бел боғлаганга ўхшайди. Гулноза биргина ўтган йилда бирданига учта “Баҳор йўллари”, “Акам бўлинг” ҳамда “Ёниб куйдимо” қўшиқларига клип тасвирга олиб мухлисларига тақдим этишга улгурди. Қолаверса янги қўшиқлар ёзишда ҳам пешқадамликни қўлдан бой берганича йўқ. Яқинда эса март ойи байрамлар мавсумига бой бўлишини инобатга олган хонанда янги “Байрам бўлгани яхши” номли қўшиғини ёзиб тугатди. Шунингдек, “Ohang Media” билан ҳамкорликда мусиқий албомини ҳозирлаб омма эътиборига ҳавола этди. Ушбу тўпламда Гулноза Саидованинг “Ишонмайман”, “Хайр севги”, “Кутмагин”, “Она”, “Ноз нози”, “Остини кўҳна” каби 12 та қўшиғи ҳамда 5 та видеклипи ўрин олган.
Ватан олдидаги йигитлик бурчини адо этаётган ўзбек шоубизи вакиллари сони яна биттага кўпайди. Яқиндагина хонанда Воҳиджон Исоқов муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган эди. Яқинда эса телебошловчи ва актёр Даврон Кабулов миллий армиямиз аскарлари сафида Она юрт ҳимоясига отланди. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Давронга хизматни ўташ давомида муваффақиятлар тилаб қоламиз!
САРДОР МАМАДАЛИЕВНИНГ ҲАЗИЛИ “ТАГИ ЗИЛ” БЎЛДИМИ?
Ижро ва услуб борасида ўзбек шоубизида бомба киритган хонанда Сардор Мамадалиевни мухлислари ҳазилкаш кўринишда тасаввур этолмасалар керак. Ҳеч ўйлаб кўринг, доим қовоғидан қор ёғиб турадиган Сардор Мамадалиев қандай ҳазил қилиши мумкин?! Бу саволга жавоб ёзолмасакда, хонанда “Ҳазилга йўйдик” комли қўшиғига клип суратга олганлигини аниқ айта оламиз. Қўшиқ матни Исмоил Тўхтамишовга, оҳанги Мамадалиевнинг ўзига ҳамда мусиқий безаги Нодир Умаровга тегишли. “9999” студияси ижодкорлари томонидан тасвирга олинган видеокетмакетлик март ойининг ўрталаридан ТВ эфирларида намойишга қўйилиши режалаштирилмоқда. Каттагина сюжетни қамраб олган клип воқеалари ҳақида Сардор лом лим демади: “Барчаси сир бўлақолсин!”