НАСИБА АБДУЛЛАЕВА АРДОҚЛИ ҚЎШИҚЛАРИНИ ҚАЙТА КУЙЛАДИ!
Шу кунларда Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ижодий изланишлар билан банд. Эл ардоғидаги хонанда мухлислари учун кўплаб сюрпризлар ҳозирлагани, аммо барчасини олдиндан ошкор этишни хоҳламаслиги ҳақида тўхталиб ўтди. Репертуарини бойитиш биланбанд бўлган Насиба опани туну кун репитиция жараёнларидан топишингиз мумкин. Турли миллатларнинг қўшиқларига мурожаат эаётган Насиба Абдуллаева ана шундай бир қатор хилма хил тилларда куйланган тароналарини ёзиб тугатди. Асл дурдона қўшиқлар, жумладан Ҳалима Носирова каби ўлмас ижролар соҳибларининг асарларига мурожаат этган хонанда элимиз учун ардоқли қўшиқларини ҳам қайта куйлаб мухлислар эътиборига ҳавола этиш арафасида. Барчага таниш ва қадрли бўлган “Азизим онам” ҳамда “Бахт ўзи нимадир” композициялари шулар жумласидандир.
МИРОДИЛ ҲАКИМОВДАН 8 МАРТГА “ЖАНОНАЛАРГА”!
Хушовоз хонанда Миродил Ҳакимов шу кунларда бирозбетоб бўлишига қарамасдан ижодий жараёндаузилишларга йўқ қўймасликка астойдил ҳаракат қилмоқда. Ҳатто хонанда 8 март халқаро хотин қизлар ва онажонлар байрами арафасида волидайи муҳтарамаларимизга бағишланган “Онамдан” номли қўшиғига клип мсуратга олишни ҳам режалаштирган. Шунингдек айни байрам муносабати билан пойтахтимиздаги “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Сен азиз ва муқаддассан, аёл” концерт дастурида “Жаноналарга” қўшиғибилан иширок этади. Айни кунларга моҳир касб усталари томонидан ушбу қўшиққа рақс саҳналаширилмоқда. Тобора ўз йўналиши ва ижроси билан эл олқишига сазовор бўлиб келаётган Миродил Ҳакимов баҳор мавсумида ҳам бир қатор ижодий янгиликлар кетмакетлигини тақдим этишда давом этади.
РАВШАН ВА ФАРРУХ КОМИЛОВЛАРДАН КУЗГА КОНЦЕРТ!
Ўзбекистонда хизмат кўрсаган артист Равшан Комилов куни кеча ”Соҳибжамол” номли миллий эстрада йўналишда куйланган қўшиғига видекетмакетлик тасвирга олдирди. Яқин кунларда ТВ эфирларида намойиш этилиши режалаштирилаётган мазкур клип “9999” студияси ижодкорлари омонидан ишланга. “Соҳибжамол” композициясининг матни шоир Саҳибкамолга тегишли бўлиб, куйи қадим ўзбек халқ термаларидан сайланган. Жорий йилнинг куз мавсумида эса Равшан ва Фаррух Комиловлар навбатдаги концерт дастурларини тақдим этишни ния қилишган. Эслаиб ўтамиз, бундан аввал 2007 йилда Комиловлар концерт баҳона мухлислар билан жонли дийдорлашишган эди.
АЛИШЕР РЎЗИМЕТОВ БАЙРАМГА ТУҲФАЛАР БИЛАН!
Дилтортар тароналар ижрочиси Алишер Рўзиметовдан яхши янгиликлар жуда кўп. Хонанда ўлмас туйғу она юрт ишқи ҳақида қўшиқ ижро этди. “Ватаним Ўзбекистон!” номли мазкур таронанинг матни Муҳаббат Пардаевага, оҳанги эса Рўзиметовнинг ўзига тегишли. Юртимизда халқаро хотин қизлар кунига бағишланган асосий тадбирда эса Алишер Рўзиметов “Доғман” композицияси билан иштирок этишни ният қилган. Шунингдек, яқин кунларда миллий йўналишдаги “Севгилим” номли қўшиққаишланган клип ҳам ТВ эфирлари орқали томошабинлар билан баҳам кўрилади.
ЯҲЁБЕК МЎМИНОВ: “БЕГОЙИМЛАР БОР БЎЛСИН!”
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов билан боғланганимизда хонанда овоз ёзиш студиясида эканлигини айтди. Демакки қизғин ижод оғушида! Аҳамият қаратадиган бўлсак Яҳёбек Мўминов биргина 2014 йилбошидан 6 та миллий эстрада йўналишидаги қўшиқларни ёзиб тамомлади. Радиотўлқинлар орқали мухлисларга тортиқ этилаёган ушбу тароналар сафи яқинда янада кўпайиш арафасида. Яҳёбек Мўминов Наврўз айёми арафасида янги таронани ижро этишни ният қилган. Хонанда кўпроқ шоирлардан Фаттоҳ Лазиз, Ўзбекистон Халқ шоирлари Маҳмуд Тоир ва Муҳаммад Юсуф ижодларига мурожаат қилади. Асосан водийда яшаб ижод қилсада Яҳёбек ижоди пойтахтда ижод қилувчи санъаткорлардан асти қолишмайди. Яқин кунларда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов қўшиқлари тўпламини “Оҳанг Медиа” билан ҳамкорликда дисклар кўринишида омма эътиборига ҳавола этади. Хонанда акаси билан биргаликда 4 та мумтоз қўшиқларни ҳам дует кўринишида ижро этди. Мунис аёллар байрами арафасида эса “Сен азиз ва муқаддассан, аёл” концерт дастурида иширок этишни ният қилган. “Оҳ, оҳ, дилдор, гўзал” номли қўшиғига тажрибали ва таниқли режиссёр Саъдулла Абдуллаев билан ҳамкорликда клип сурага олишни ният қилган. Шунингдек, Яҳёбек Мўминов “Бегойимлар бор бўлсин!” номли қўшиғина янги мусиқий сайқал билан мухлисларгатақдим эишни кўзда тутган!
ЗИЁДА КИМНИ АСАЛИМ ДЕБ ЧОРЛАЙДИ?
“Эътироф 2013” доирасида “Йилнинг энг яхши аёл ижрочиси” дея эълон қилинган Зиёда ҳам талайгина ижодий янгиликларни ҳозирлаган. Хонанда янги «Асалим» номли қўшиғи учун клипи суратга олмоқда. Сюжет асосида тасвирга олинадиган видеокетмакетлик ҳақида эшитган мухлислар хурсанд бўлишгани таббий. Аммо “Асалим” ким учун ижро эилмоқда? Зиёданинг фарзандигами ёки... Бу ҳақида “Ниҳол” номидаги Давлат мукофоти совриндори Зиёданинг ўзи бироздан сўнг маълум қилади.