Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Сурхондарёнинг бахшиёна йўналишини илк бор катта саҳнага эстрада йўналиши омухталигида олиб чиққан тажрибали ижодкор – Маҳмуд Намозовдан баҳор учун қайноқ янгиликлар. Асли кўклам фасли Сурхондан бошланиши учунми, Намозов баҳорий қўшиқлар устида ишлашни аллақачон бошлаб юборган. Айни кунларда хонанданинг «Сумалак» ҳамда «Наврўз» номли қўшиқлари устида иш олиб борилаяпти. Шунингдек, яқиндан бошлаб «Ота» номли композицияга ишланган клип ТВ экранларда намойиш килишни бошлади. Эсингизда бўлса, Маҳмуд Намозовнинг «Кўза афсонаси» номли қўшиғи шунчалик оммалашдики, киши беихтиёр хиргойи қилиб колганлигини ҳам сезмай қоларди. Айни қўшиққа пародиялар эса интернетда тезда болалаб кетди. Яқинда эса газеталардан бирида «Кўза афсонаси» матнига пародияни ўқиб қолдим. Бу ҳақда Маҳмуд Намозовга айтиб, муносабатини сўраган эдим, кўпни кўрган санъаткор «Пародия хит қўшиқларга қилинади, яхши маънода бўлса, тўғри қабул қиламан-да!» деган жавобни олдим!
ГУЛАСАЛ НАМАНГАН-ТОШКЕНТ ЙУЛЛАРИ АРО!
Ёш хонанда Гуласал Абдуллаева ширали овози ва чиройли хониши билан аллақачон мухлислар қалбидан жой эгаллаб улгурди. Аслида Намангандаги санъат коллежида таҳсил олувчи Гуласал пойтахтимизда асосий ижодини гуллатмоқда. Унинг янги «Эй, ёр» қўшиғи ҳам моҳирона ижро этилган. Хонанда яқин кунларда ушбу қўшиқ учун клип суратга олишни режалаштирмоқда. «Ниҳол» номидаги Давлат мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаеванинг «Эй, ёр» қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглашингиз мумкин!
ДИЛСўЗ ЮРАГИ ТИТРАШИНИ АЙТМОҚДА
Санъат оламига дадил қадамлар ва ўзбекона ибо-ҳаё ила кириб келган хонанда Дилсўзнинг мухлислари сафи зумда кенгайиб кетди. Бундан мунтазам руҳланиб, янги-янги қўшиқлар куйлаётган Дилсўз яна бир жуфт тароналар устида иш олиб бормоқда. Актриса ва шоира Раъно Ярашева шеъри ҳамда Икбол Муҳаммаджонов мусиқаси билан дунёга келган «Титроқ жоним» эса хит бўлиши кутилаётган композициялардан. Таронани мусиқа бўлимида тинглаш ҳамда баҳо бериш имкониятига эгасиз!
ГЎЗАЛ АҲМЕДОВАДАН «КЕТМАГИН, ЖОНИМ»
Хабарингиз бор бироз аввал хушовоз, қолаверса ўз устида тинмай ишлайдиган хонанда Гузал Ахмедованинг яна тинимсиз ижодга берилганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Гўзал-гўзал қўшиқлар устида ишлаш билан бир қаторда улардан бирига клип суратга олишга ҳам муваффақ бўлди. 2 кун давом этган суратга олиш жараёнларида клипмейкер Ойбек Назиров бош-қош бўлди. Миллий рухиятга уйгуллашган клип сюжети жуда ҳам моҳирона тарзда тасвирга олинган. «Кетмагин, жоним» номли ушбу қўшиққа ишланган видеокетма-кетликни яқин кунларда ТВ экранлар орқали кузатиб, гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Парвиз ФАТТОЕВ
Mango guruhi taqdimot marosimini o'tkazdi..
БОШ ПРОКУРАТУРА РУСТАМ МАДУМАРОВГА НИСБАТАН ЖИНОИЙ ИШ ОЧДИ ..
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расман эълон қилган маълумотга кўра, “Terra Group” МЧЖ, “Prime Media” МЧЖ, “Gamma Promotion” МЧЖ учун масъул шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноий иши қўзғатилди.
17-феврал куни эълон қилинган хабарномага биноан Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал кодексининг 261-264 моддаларига мувофиқ Рустам Мадумаров, Гаянэ Авакян ва Екатерина Клюеваларни мажбурий олиб келиш амалга оширилган.
Жиноят иши 184-модда 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 178-модда, 2-қисми (Чет эл валютасини яшириш) ва бошқа айбловлар бўйича қўзғатилгани маълум қилинган.
Рустам Мадумаров “Дадо” гуруҳи хонандаси сифатида кўпчиликка яхши таниш. Унинг қўшиқ куйлаб, омма олдида кўриниш бермаганига ҳам анча бўлди. Бироқ, сўнгги йилларда у бошқа фаолият турлари билан банд бўлгани ҳақида айтишади. Юқоридаги расмий маълумотга таянсак, Рустам Мадумаровга очилган жиноий иш унинг хонандалик фаолияти билан боғлиқ эмас.